<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ депутатлари Навоий шаҳар

кенгашининг

Қарори 

"2014 йилда шаҳарда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида

                  Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги "Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли қарори ижросини таъминлаш ва шаҳарда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

 

Қ А Р О РҚ И Л А Д И:

1. "2014 йилда шаҳарда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури” (кейинги ўринларда "Дастур”) 1-иловага, Дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи комиссия аъзолари:

ҳар ойда 2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширсин;

дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;

янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникация тармоқларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш топширилсин.

3. Шаҳар Иқтисодиёт бўлими (А.Жумаев)га Дастур ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиб, 2014 йилда шаҳарда яратилган янги иш ўринлари таҳлилий натижаларини шаҳар ҳокимлигига тақдим этиб бориш топширилсин.

4. Шаҳар ҳокими ўринбосари (Ташназаров)га тегишли ташкилот ва корхоналар билан биргаликда:

ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларининг ҳисобини юритиш ҳамда назоратга олиш;

янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокими ўринбосари (Ташназаров), шаҳар Иқтисодиёт бўлими (А.Жумаев), шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекцияси (О.Муродов), Савдо-Саноат палатаси шаҳар бўлими (Исмоилов), тижорат банк раҳбарлари билан биргаликда хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.

6. Шаҳар давлат Солиқ инспекцияси (Бозоров) норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.

7. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Р.Элмуродов), шаҳар Иқтисодиёт бўлими (Жумаев) билан биргаликда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ҳар ойлик тизимли мониторингини амалга оширсин, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни шаҳар ҳокимлигига ҳар ойда (ҳисобот ойи якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар) киритиб борсин.

8. Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Боқиев), шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Р.Элмуродов) билан биргаликда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши йиғилишларида 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури параметрларининг бажарилиши, манзилли дастурга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб борсин.

9. Мазкур қарор қабул қилиниши билан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2013 йил 23 сентябрдаги 18/195-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарор расман эълон кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияси раислари, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ташназаров ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Р.Элмуродов зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси Ф.Холмуродов


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!