JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Шахарда байрамга тайёргарлик кизгин давом этаяпти

Шахарда байрамга тайёргарлик кизгин давом этаяпти

01-08-2014 16:29 Hokimiyat, Yangiliklar
http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-08/1406895100_1-3.jpg Ўзбекистон Республикаси давлат Мустаќиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Навоий шаћрида байрамга юқори савияда тайёргарлик кўриш, уни миллий ғурур, истиқлол ғояларига садоқат, буюк келажагимизга ишонч  ва юксак  ватанпарварлик  руҳида  нишонлаш максадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2198-сонли қарорига асосан 2014 йил 7 июлда Навоий шаҳар ҳокимининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  Шахардаги25 нафар корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларидан иборат шаҳар комиссияси таркиби, "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари Дастури тасдиқланди.
Шаҳар ҳудудидаги 2 та олий ўқув юртларида, 10 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, 18 та умумтаълим мактабларида 33 та мактабгача таълим муассасаларида, тижорат банкларида, барча касалхоналар биноларининг пештоғларида "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” байрам шиори ўрнатилмоқда.
Мазкур тадбир асосида хар куни  шаҳардаги барча маҳалла ва гузарларда, корхона  ва ташкилотлар, кўп қаватли уйлар атрофида қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Мустақиллик байрами муносабати билан ҳар бир корхона, ташкилот, бошқарма ва таълим муассасалари томонидан маданий-маърифий ҳамда оммавий-спорт тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган. Бугунги кунда маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, ёзги дам олиш оромгоҳларида, таълим муассасаларида "Шу Ватанга бордир менинг керагим”, "Озод элнинг ўғлиман, обод элнинг ўғлиман”, "Ким эдику ким бўлдик?”, "Ўзбекистон гўзал бўстоним менинг!” мавзуларида 35 дан ортиқ адабий-бадиий кечалар, давра суҳбатлари ва театрлаштирилган бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Мустақиллик байрами муносабати билан шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, шаҳар "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва барча МФЙлар, корхона, ташкилотлар билан ҳамкорликда 200 нафардан ортиқ кўп болали, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ота-она қаровисиз қолган болалар, уруш ва меҳнат фахрийларига байрам совғалари тарқатилиши режалаштирилган.
Байрамга тайёргарлик ишлари шахарда кизгин давом эттирилмокда.

С.Хамдамов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!