JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » НАЗОРАТ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

НАЗОРАТ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

19-08-2014 14:56 Hokimiyat, Yangiliklar
НАЗОРАТ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ
Жорий йилнинг 15 август куни Навоий шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят Божхона бошқармаси, вилоят Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, "Навоийэкспертиза” ШК, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вилоят бўлими, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вилоят филиаллари раҳбарлари, тижорат банклари ҳамда Навоий шаҳридаги иссиқхоналар раҳбарлари иштирокида "Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилган ҳудудларда уларнинг экспорт ҳажмларини акс эттириш механизмини такомиллаштириш ҳамда Республикамиз ҳудудларида жойлашган Давлат божхона қўмитаси постларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида” кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ташназаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги "2014 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш прогноз параметрлари тўғрисида”ги 311-сонли қарори билан жорий йил учун шаҳар ҳудудида мева-сабзавотларни етиштириш, ички истеъмолга йўналтириш ҳамда белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисида ахборот берар экан, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи хўжалик субъектларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширганда маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб беришда биринчи навбатда миллий автотранспорт компаниялари хизматидан фойдаланиш, миллий автотранспорт компаниялари билан биргаликда экспортёр корхоналарига имтиёзли тарифлар асосида сифатли автотранспорт хизматларини кўрсатиш тавсия этилди ҳамда шаҳар ҳудудида етиштирилган мева-сабзавотларнинг шаҳар ҳудудидаги постлардан олиб чиқилишида Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан назоратни кучайтирилиши лозимлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Сўзга чиққан маъсуллар томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишда тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирилган ҳудудда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиётини жорий этиш, экспортга расмийлаштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан фитосанитар сертификатини беришда маҳсулотлар етиштирилган ҳудудга аниқлик киритилиб, сўнгра фитосанитар сертификатини белгиланган тартибда бериш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига берилган фитосанитар сертификатидаги маълумотга мувофиқ, мева-савбзавот маҳсулотлари етиштирилган ҳудуди яъни вилоят ҳудудида жойлашган мавжуд 6 та Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида экспортга расмийлаштирилиши чораларини кўриб бориш юзасидан топшириқлар берилди. Тегишли масъул ташкилот ва иссиқхоналар раҳбарларига, ҳўл, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот полиз, узум ва дуккакли маҳсулотларининг тартибли экспортини ташкиллаштиришда ҳудуддаги экспортёр корхоналар билан манзилли иш ташкил этиш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда вилоят Ишчи гуруҳига таклифлар киритиб бориш ҳақида сўз юритилиб, олдинда турган асосий вазифалар белгилаб олинди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!