JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Доимий комиссия мажлисларида Касаначилик ишсиз аҳолини банд қилишнинг асосий омилидир

Доимий комиссия мажлисларида Касаначилик ишсиз аҳолини банд қилишнинг асосий омилидир

27-03-2013 09:50 Hokimiyat

"Навоийазот” ОАЖ корхонасида бўлиб ўтган халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари доимий комиссиясининг кўчма мажлисида "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли фармони талабларини "Навоийазот” ОАЖда бажарилишини мониторинг қилиш бажарилиши” натижалари кўриб чиқилди.
Масала юзасидан доимий комиссия раиси Т.Саматов сўзга чиқиб, доимий комиссия томонидан мазкур масалани корхонада қандай бажарилаётгани ҳақида ўрганиш материаллари билан таништирди. Жумладан у ўз сўзида корхонада бу борада кўпгина ишлар амалга оширилгани, касаначиликнинг аҳолини ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва роли тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, сўзга чиққан "Навоийазот” ОАЖ "Нитрон” ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Д.Эргашев, цех бошлиғи ўринбосари Н. Колосовская корхонада ташкил этилган касаначилик участкасида 474 та иш ўрни ташкил этилиб, шундан 185 та иш ўрни қўлда тўқиш, 10 та иш ўрни машинкада тўқиш, 251 та иш ўрни тикувчи, 2 та иш ўрни кўкаламзорлаштириш, 5 та иш ўрни бичиш, 5 та иш ўрни дурадгорчилик, 12 та иш ўрни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш йўналишларида эканлигини айтиб ўтди.
2012 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажми 778.1 млн. сўмни ташкил қилиб, шундан 546. 4 млн. сўми тикилган маҳсулотлар, 231.6 млн.сўми тўқилган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келмоқда, - дея таъкидлади цех бошлиғи Н.Сапарова.
Корхона ишчи ходимлари учун йилига 12 минг донагача махсус иш кийими талаб этилиши, бу иш кийимлари корхонанинг ўзида тикилиши, шу кийимларни тикишда касаначиларнинг ўз ўрни борлиги, яъни иш кийимларининг 30 фоиздан ортиқроғи касаначилар томонидан тикилишини таъкидлаб ўтди.

Доимий комиссия котиби Ф.Эрназаров

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!