JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ЎЗАРО ФОЙДАЛИ МУЛОҚОТ

Ҳаракатлар стратегиясида иқ­ти­содиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, жумладан, экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги вазифалар аниқ-равшан белгилаб берилган ва бу борада вилоятимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – деди анжуманда сўзга чиққан вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси масъул мутахассиси Шерзод Жу­маев. – Мазкур йўналишда "Навоий” эркин иқтисодий зонаси ўзининг муносиб ўрнига эга. Бугунги кунда ҳудудда 18 та корхона самарали фаолият юритмоқда. Улар томонидан 100 дан ортиқ турдаги экспортбоп, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда 2017 йилнинг биринчи ярмида 88,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 3,3 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди. Корхоналарда минг нафарга яқин юқори малакали кадр­лар, асосан маҳаллий ёшлар ишлаётганлиги аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қилаяпти.

2017-2019 йилларда эркин иқти­содий ҳудудда жами қиймати 251,4 миллион АҚШ долларига тенг 39 та лойиҳанинг амалга оширилиши белгиланди. Бунинг натижасида юқори малакали маҳаллий кадрлар учун 2500 та янги иш ўринлари яратилади. Янги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қўшимча равишда йилига 320 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 30 миллион долларликка яқини экспортга йўналтирилади. Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар 80 миллион долларликни ташкил этади. Биргина "Ўзқурилишматериаллари” АЖ томонидан шу йилнинг октябрь ойида йиллик қуввати 35 минг тонна ҳар хил турдаги алюминий профил маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасининг ишга туширилиши натижасида 221 та янги иш ўрни яратилади.

Вилоят адлия бошқармаси бош­лиғи Шерзод Баҳронов ҳам журна­листларга соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича ахборот берди. Жумладан, бош­қарма ходимлари томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон ман­фаатлари йили” муносабати билан жойларда аҳоли билан учрашув ва мулоқотлар йўлга қўйилди. Учрашувларда фуқароларга янги қабул қилинаётган қонун ҳуж­жатларининг мазмун-мо­ҳи­яти ҳамда аҳолининг айрим қат­лам­ларини боқимандалик кайфиятидан қайтариш мақсадида давлатимиз томонидан яратилаётган кенг имтиёзлар хусусида тушунтиришлар берилди. Мулоқотлар давомида фуқароларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан ҳуқу­қий тушунтиришлар берилиб, аниқ­ланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишнинг узлуксизлигини таъминлаш ва сифатини яхшилаш мақсадида уларнинг дам олиш кунлари ҳам ишлаши йўлга қўйилди.

Матбуот анжуманида вилоят соғлиқни сақлаш ҳамда халқ таълими бошқармалари бошлиқ­ла­рининг ўринбосарлари Орзигул Аъзамова ва Ойбек Абдиевлар ҳам журналистларни вилоятда ҳар иккала соҳада Президент­имизнинг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳа­ракат­лар стратегияси тўғри­сида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар билан таништиришди.

– Ўзаро мулоқот ҳар икки томон учун ҳам ниҳоятда фойдали бўлди, – дейди вилоят "Дўстлик байроғи” газетаси ходими Ҳилола Исматова. – Чунки узвий ўзаро ҳамкорлик натижасида журналистлар доимий равишда ишончли ва жонли фактларга эга бўлишади. Иккинчидан эса соҳаларда амалга оширилаётган бунёдкорликлар ҳақидаги ранг-баранг мақола, репортаж, очерк ва лавҳалар тизимли равишда аҳолига етказилади.

Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Олим ХЎЖАЕВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!