JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Majlislar » МУҲИМ ВАЗИФАЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

МУҲИМ ВАЗИФАЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

30-01-2015 23:04 Majlislar, Navoiy shahri, Yangiliklar

МУҲИМ ВАЗИФАЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов иштирокида вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2014 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишларига бағишланган вилоят фаоллари билан селектор йиғилиши ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2015 йил 16 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган энг муҳим устувор вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошқариб борди. Тадбирда вилоятимиз раҳбари 2015 йилда вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга янада катта эътибор қаратиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технология жиҳатидан янгилаш, ечимини кутаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш лозимлиги ҳақида батафсил сўз юритди.

Вилоят ҳокими иқтисодиётда давлат иштироки даражасини танқидий баҳолаш, уни стратегик ва иқтисодий жиҳатдан асосланган миқдоргача қисқартириш, 2015-2016 йилларда давлат мулкини хусусийлаштиришга доир янги дастурни ишлаб чиқиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида гапирар экан, тадбиркорларга банклар томонидан кредит ажратиш масалаларида юзага келаётган муаммоларга танқидий ёндашди.

Маълумки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, режа ва дастурлар аввало инсон манфаати, аҳолининг турмуш даражасини юксалишига замин яратади. Вилоятимизда кичик бизнеснинг ривожи иқтисодий ўсиш ҳажмининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилмоқда. Буни биргина Навоий шаҳри мисолида олсак, 2014 йилда шаҳарда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 104,5 фоизга, жумладан, истеъмол товарлари 103,1 фоизга ўсди. Асосий капитални кўпайтиришга 301 миллиард сўм миқдорида инвестициялар киритилиб, ўсиш суръати 139,2 фоизга тенг бўлди. Қурилиш ишлари ҳажми 114,2 фоизни, савдо айланмаси 116,0 фоизни ва пуллик хизмат кўрсатиш 115,3 фоизни ташкил этди.

Фаоллар йиғилиши давомида вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида иштирок этаётган тадбиркорлар мурожаати тингланди ва уларга юзага келган муаммоларининг ечимини топишда масъул ташкилот раҳбарларига тегишли ва муддатли топшириқлар берилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!