JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Majlislar » ҲАР ГИЁҲИ МИНГ ДАРДГА ДАВО

ҲАР ГИЁҲИ МИНГ ДАРДГА ДАВО

17-07-2015 15:49 Majlislar, Navoiy shahri, Yangiliklar
Шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида дорихоналар, таълим муассасалари ҳамда корхона ва ташкилотларда фитобарлар ташкил этиш мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиология назорати маркази, "Дори-дармон” акциядорлик жамияти раҳбарлари, шаҳарда фаолият олиб бораётган дорихоналар, тижорат банклари ҳамда ўқув муассасалари вакиллари иштирок этишди. Юртимиз ҳудудида кўплаб доривор ўсимликлар учрайдики, уларнинг таркибидаги унсурлар шифобахшлиги билан ажралиб туради. Бугун мамлакатимиз табиатида учрайдиган 86 турдаги гиёҳлар минг дардга даводир. Бу ўсимликларнинг 8 туридан шифокор тавсияси билан бемалол уй шароитида дори тайёрлаш мумкин. Жумладан, наъматак, дўлана, лимон ўти, дала чойи, кийик ўти, аччиқ шувоқ каби доривор ўсимликлардан қандай фойдаланишни кўпчилигимиз яхши биламиз. Уларни исталган дорихонадан қадоқланган ҳолда сотиб олиш ҳам мумкин. Йиғилишда доришунослар олдида турган асосий масала фитобарлар ташкил этиш ва гиёҳлардан дамламалар, қайнатмалар тайёрлаш ҳамда турли синтетик дориларига муқобил сифатида тавсия этиш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, муҳокама жараёнида мутасаддилар томонидан қисқа муддатларда барча дорихоналарда ва таълим муассасаларида фитобарлар ташкил этиш ҳамда уларни доривор гиёҳлар билан таъминлаш тартиблари келишиб олинди. Шу ўринда доривор гиёҳларни етиштириш, қадоқлаш, улардан турли препаратлар тайёрлашга ихтисослашган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, тижорат банклари орқали уларга имтиёзли кредитлар ажратиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!