Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ
Bosh sahifa > Majlislar, Navoiy shahri, Yangiliklar, Deputatlar kengashi > КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ


4-08-2017, 15:07. Muallif: deputat

Унда депутатлар Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги 4848-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларни мувофиқлаштириш борасида Навоий шаҳар ҳудудий комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда шаҳар "Ягона дарча” марказининг 2017 йил январ-июнь ойларидаги фаолияти натижалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Комиссия йиғилишида дастлаб, Ўзбе­кис­тон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги 4848-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларни мувофиқлаштириш борасида Навоий шаҳар ҳудудий комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида мазкур комиссия раиси А. Ражабовнинг ҳисоботи эшитилди.

Комиссияси йиғилишида Президентимиз томонидан 2016 йил 5 октябрида тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантиришга  қаратилган фармони шунингдек, Юртбошимизнинг ташаббуслари, ғоялари ва бевосита раҳнамолиги остида олиб борилаётган барча ислоҳотлар, режа ва дастурлар, амалий саъй-ҳаракатлар авваламбор инсон ва унинг манфаатлари, орзу умидлари руёбга чиқиши учун қаратилганлиги алоҳида таъкидланди. маърузачи Юртбошимиз томонидан зиммага қўйилган мақсад ва вазифаларни шаҳардаги ижросига тўғрисида тўхталаркан бу борада  барқарор ўсиш ҳажми сезиларли даражада ўсганлигини қайд этди. Жумладан, 2017 йил январь-июнь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 108 фоизни ташкил этганлгини, жумладан истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 105,3 фоизни иқтисодиётга 642 млрд 318 млн сўм миқдорида инвестициялар киритилиб ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131,9 фоизга тўғри келганлигини билдирди.         

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан  Навоий шаҳар "Ягона дарча” маркази раҳбари Ў. Холиқов ҳисобот берди. Шаҳар "Ягона дарча” маркази жорий йилнинг I ярим йиллигида 16 турдаги давлат хизматлари бўйича жами 1515та  тадбиркорлик субъектларидан мурожаатлар қабул қилиниб, электрон тарзда давлат хизматлари кўрсатишга масъул ташкилотларга жўнатилди. Тадбиркорлар томонидан тушаётган мурожаатлар турига эътибор қаратадиган бўлса, газ, электр-энергия ҳамда сув билан таъминлаш масалалари устувор ҳисобланади.

Йиғилиш якунида депутатлар томонидан Навоий шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама ривожлантиришга доир аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Ortga qaytish