Bosh sahifa > Majlislar, Yangiliklar > Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий - халқпарвар ва меҳр-саховат соҳиби” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий - халқпарвар ва меҳр-саховат соҳиби” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.27-12-2021, 10:07. Muallif: deputat |
"АLISHER NАVOIY - XALQPARVAR VA MEHR-SAXOVAT SOHIBI” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiya
"Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ваНавоий шаҳар бўлинмаси Навоий вилоят ҳокимлиги, Навоий давлат педагогика институти, "Алишер Навоий нодир меросини тарғибот маркази” жамоат бирлашмаси билан ҳамкорликда Навоий давлат педагогика институти Ахборот ресурс марказида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Алишер Навоий - халқпарвар ва меҳр-саховат соҳиби” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Алишер Навоий амалга оширган саховат ишларини ўрганишнинг долзарблиги ва унинг бугунги давримиз учун ижтимоий аҳамияти ҳусусида тўҳталиб ўтилди. Конференсияда 60 га яқин республикамизнинг турли ҳудудларидан пофессор-ўқитувчилар, навоийшунослар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Конференция иши онлайн ва офлайн тарзда ташкил этилди. Зоом платформаси орқали СамДУ профессори, филология фанлари доктори Усмон Қобилов, Қўқон ДПИ профессори илология фанлари доктори Зебо Қобилова, Жиззах ДПИ доценти Зуҳра Мамадалиева, Наманган давлат университети доценти Исроил Сулаймоновлар иштирок этишди. Қолган иштирокчилар ҳам Ҳазрат Алишер Навоий ижоди юзасидан долзарб мақолалар, маърузалари, шоир ижодига боғланган муҳаммаслари, Навоий ҳақидаги шеърлари, долзарб фикрлари билан ўртоқлашдилар. "Алишер Навоий-халқпарвар
ва меҳр-саховат соҳиби” номли 100 нусҳада конференция мақолалар тўплами чоп
этилди. Ortga qaytish |