Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ҚОНУНЛАР ВА ҚАРОРЛАР ЮРТИМИЗ ОБОДЛИГИ ҲАМДА ФАРОВОНЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Bosh sahifa > Majlislar, Yangiliklar, Kengash faoliyati > ҚОНУНЛАР ВА ҚАРОРЛАР ЮРТИМИЗ ОБОДЛИГИ ҲАМДА ФАРОВОНЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ҚОНУНЛАР ВА ҚАРОРЛАР ЮРТИМИЗ ОБОДЛИГИ ҲАМДА ФАРОВОНЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


21-05-2015, 19:20. Muallif: deputat
Навоий давлат педагогика институтида 2015 йил 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Гавхар Зайировна Алимова иштирокида халқ депутатлари вилоят, Навоий шаҳар Кенгашлари депутатлари, доимий комиссиялари раислари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, иқтидорли талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Г.Алимова  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг жорий йилнинг 15-16 май кунлари иккинчи ялпи мажлиси томонидан маъқулланган Қонун ва қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Президент Фармонлари ва Қарорларини ҳамда ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб берди.  Учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилардан ушбу қонун ва қарорларни халққа етказишда ташаббускор бўлиб, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ишларини олиб боришда жонбозлик кўрсатишлари сўралди.   

Ortga qaytish