Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАСИ АҲОЛИГА МАНЗУР БЎЛМОҚДА
Bosh sahifa > Hokimiyat, Navoiy shahri, Yangiliklar, О Навои > АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАСИ АҲОЛИГА МАНЗУР БЎЛМОҚДА

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАСИ АҲОЛИГА МАНЗУР БЎЛМОҚДА


20-03-2020, 16:31. Muallif: deputat
Бугун Навоий шаҳридаги "Саховат” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Марказий деҳқон бозорида вилоятимизнинг йирик тадбиркорлари томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат масҳулотлари ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ва Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси аҳоли учун Наврўз умумхалқ байрамига муносиб туҳфа бўлмоқда. 
Ярмарка доирасида Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров бошчилигида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Исоқов, шаҳар прокурори И.Расулов ва бошқа тегишли масъул ташкилот вакиллари бозордаги нарх-наволар барқарорлигини ҳам кўздан кечириб, бу борада сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашди. Нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси жорий йилнинг 1 апрелига қадар давом этади.



Ortga qaytish