Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАШАББУС
Bosh sahifa > Hokimiyat, Navoiy shahri, Yangiliklar > ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАШАББУС

ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАШАББУС


28-03-2020, 13:07. Muallif: deputat
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 февраль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлик” маҳалласи ҳудудида "Бир миллион дарахт” шиори остидаги акция доирасида 10 гектар майдонда манзарали дарахтлардан таркиб топган "Келажак боғи”ги тамал тоши қўйилган эди.
Айни пайтда бу эзгу ташаббус билан мазкур майдонга ўтқазилган кўчатлар бир текистда, баравж ривожланмоқда.
Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров ташаббуси билан мазкур 10 гектарлик майдон "Ёшлик” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи 30 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига 30 сотихдан ажратиб берилди.
Жараёнда ёшлар ўзлари учун ажратиб берилган боғ қатор ораларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан картошка етиштиришига келишиб олинди. Эътиборлиси, уларга ерни экинга тайёрлаш ҳамда керакли уруғни етказиб бериш шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар ички ишлар бўлими томонидан амалга ошириладиган бўлди.
 Бу қўллаб-қувватлаш эса ёшларга янада куч ва ғайрат бағишлади.
@Navoiy_shahar_axborot_xizmat
ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ  БЎЙИЧА ЯНГИ ТАШАББУС

Ortga qaytish