Bosh sahifa > Hokimiyat, Yangiliklar > БЎЛАЖАК САЙЛОВЛАР ОЛДИДАН
БЎЛАЖАК САЙЛОВЛАР ОЛДИДАН7-08-2014, 17:26. Muallif: deputat |
http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-08/1407414264_1.jpg
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш бўйича қабул қилинган тегишли дастур доирасида Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан қилинаётган ишларнинг бориши билан танишиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси аъзоси Комилжон Адилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси доценти Гулноза Исраиловалар шаҳар ҳокимлигида бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2010 йил 16 январдаги 496-сонли қарори, 2014 йил 23 июндаги 605-сонли қарорлари билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2008 йил 28 декабрдаги 368-сонли "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибиятининг эксперт комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 21 майдаги 165/2 сонли "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 12 майдаги 600-сонли қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган "2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури”ни амалдаги ижросини бориши билан танишишди. Фойдали мулоқат давомида Марказий сайлов комиссиясининг маъсуллари томонидан бўлажак сайловларга тайргарлик жараёнида шаҳар хокимлигига асосан қайси долзарб масалаларга эътибор қаратиши лозимлиги юзасидан зарур тавсиялар берилди. Ortga qaytish |