Bosh sahifa > Hokimiyat, Navoiy shahri, Yangiliklar > НAВОИЙ ШАҲРИДА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
НAВОИЙ ШАҲРИДА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА17-07-2020, 15:56. Muallif: deputat |
Навоий шаҳрида шаҳар ҳокими М.Базаров раҳбарлигида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, бу борада шаҳарнинг тўртта сектор раҳбари ҳамкорлигида кўрилаётган чора-тадбирлар аҳолини карантин қоидаларига масъулият билан ёндашиши, кўчада ёки уйда бўлганда ҳам санитария - гигиена қоидаларига, ижтимоий масофани сақлашга қатъий амал қилишга даъват этмоқда.
Эътиборлиси, шаҳар ҳокимининг кўрсатмаси билан шаҳарнинг аҳоли гавжум бўладиган жойлари ва кўчаларига ўрнатилган овоз кучайтиргичлар аҳолини пандемия оқибатларидан огоҳлантиришда муҳим аҳамият касб этаяпти.
Куни кеча шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, тегишли масъуллар иштирокида шаҳардаги дорихонлар фаолияти ўрганилди. Жараёнда аҳоли учун зарур бўладиган дори воситаларининг нарх-наволари кўздан кечирилиб, тадбиркорларнинг таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашилди. ![]() Ortga qaytish |