Bosh sahifa > Hokimiyat, Navoiy shahri, Yangiliklar > ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ11-08-2020, 20:31. Muallif: deputat |
Навоий шаҳрида ташкил этилган саралаш, ташхислаш ва тақсимлаш пунктида 40 дан ортиқ тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда.
Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров томонидан соҳа жонкуярларининг фидокорона меҳнатлари эътироф этилиб, улар муносиб рағбатлантирилди.
Хусусан, уларнинг бир гуруҳига озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмлари тақдим этилди.
Таъкидлаш керакки, бугунги синовли кунларда шифокорларимиз, тиббиёт ходимларининг меҳнатлари ва жасоратлари алоҳида таҳсинга лойиқ.
Зеро, улар аҳоли саломатлиги йўлида туну кун меҳнат қилмоқдалар. Бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.
Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat ![]() Ortga qaytish |