<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Rahbariyat » Халқ фаровонлиги йўлидаги лойиҳалар ижроси Президент назоратида

Халқ фаровонлиги йўлидаги лойиҳалар ижроси Президент назоратида

 

Навоий вилояти ўзининг меҳнаткаш
халқи, ерости ва ерусти бойликлари, улкан иқтисодий салоҳияти билан мамлакатимизда алоҳида ўринга эга. Вилоятда
кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, озиқ-овқат
саноати изчил ривожланган.
Бугун вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Навоий конметаллургия комбинати, "Навоийазот”,
"Қизилқумцемент”, "Навоий иссиқлик
электр станцияси” акциядорлик жамиятлари ва "Электркимёзаводи” қўшма
корхонаси шулар жумласидандир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев
ўтган йил 28 март куни вилоятга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнига доир ишлар билан танишган эди. Орадан ўтган бир йил
давомида вилоятда улкан ишлар амалга оширилди. Ижро жараёни давлат
раҳбарининг шахсий назоратида. Президентимизнинг бу сафарги ташрифи
ҳам ана шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Давлат раҳбари дастлаб Кармана туманидаги "Karmana golden eggs” масъулияти чекланган жамиятида бўлди.
Уни ташкил қилиш бўйича лойиҳа ўтган
йил март ойида Президентга тақдим
қилинган эди. Орадан ўтган вақт давомида биринчи босқичдаги ишлар бошланди. 90 кунда товуқ етиштиришга
мўлжалланган паррандачилик комплексида эллик иш ўрни яратилди. Мажмуада жўжа уч ой давомида парваришланиб,
тухум берадиган товуқ ҳолида сотувга
чиқарилади.
Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа
ташаббускорлари билан келажак режалари ҳақида суҳбатлашди. Маълум
қилинганидек, 2019 йилда инкубация,
тухум етиштириш комплексларини ишга тушириш мўлжалланган. Олинадиган маҳсулотнинг 30 фоизи экспортга
чиқарилади, яна 100 кишининг бандлиги таъминланади.
– Паррандачилик бўйича тизим яратилибди, – деди Президент. – Энди бу ерда тухум етиштириш ва уни экспортга
чиқаришни йўлга қўйиш лозим.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида
"Навоий” эркин иқтисодий зонасида истиқболдаги режалар тақдимоти бўлиб
ўтди. Маълумки, 2010-2016 йилларда
иқтисодий зонада 22 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 904 иш ўрни яратилган. Тақдим қилинган режага кўра,
2017-2019 йилларда 32 та лойиҳа амалга оширилиб, 1659 та иш ўрни яратилади. Бунда электротехника, фармацевтика ва тиббий буюмлар, машинасозлик ва
автомобилсозлик, қурилиш материаллари, кимё ва нефть кимёси маҳсулотлари
ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Лойиҳаларда мармар ва гранит тошлар, композит тош маҳсулотлари ишлаб
чиқариш режаси ҳам ўрин олган. Тош
карьерларидан мармар қазиб олиш, қайта ишлаш, композит ва архитектура қурилмалари яратиш ишлари бажарилади.
Давлат раҳбарига тақдим қилинган
яна бир режа бўйича 2018-2019 йилларда умумий қиймати 84,5 миллион АҚШ
долларига тенг бўлган алюмин профиллар, аксессуар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 4 та лойиҳа амалга оширилади.
– Навоий вилоятида иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд, – деди Президент.
– Бу имкониятлардан унумли фойдаланиш учун ташаббускор тадбиркорларни
топиш керак. Бунинг учун яқин вақтда
вилоятда бизнес-форум ташкил қилиш
лозим. Унга чет эллик инвесторларни ҳам жалб қилиш мақсадга мувофиқ
бўлади. Ана шунда Навоийга энг сара
инвесторлар келади.
Вилоятда шиша маҳсулотлари ишлаб
чиқариш лойиҳаси Зарафшон шаҳри
ҳудудида амалга оширилади. 350 кишининг бандлиги таъминланадиган корхонада силлиқ лист ойна, шиша идишлар
ишлаб чиқарилади.
Президентга замонавий иссиқхоналар
ташкил қилиш, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Балиқчиликка оид режа давлат
раҳбарига манзур бўлди. Унда Кармана туманидаги хонадонларда кичик сув
ҳавзалари барпо этиб, интенсив усулда балиқ етиштириш мўлжалланган.
Лойиҳага кўра, икки сотих ерда интенсив усулда балиқ етиштирилади. Давлат
раҳбарига етиштириладиган балиқ турлари, озуқаси, даромадлар ҳақида маълумот берилди.
– Балиқ парҳез маҳсулот ҳисобланади,
гўшт ўрнини босади. Шундай экан, бу
тармоқни ривожлантиришга катта эътибор бериш зарур, – деди Президент.
– Хонадонларда етиштирилган балиқ
аҳолига фақат қўшимча даромад манбаи
эмас. У соғлиқ учун ҳам фойдалидир.
Маълум қилинганидек, Навоий вилоятидаги "Тўдакўл” сув ҳавзасида очиладиган балиқчилик мажмуасига 1200 гектар
ер ажратилади. Эронлик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳа
йилига 5000 тонна балиқ, 4000 тонна
қайта ишланган балиқ маҳсулотлари
(балиқ филеси, фарши, дудланган балиқ)
тайёрлашни кўзда тутади.
Мамлакатимиз иқлим шароитига мос,
тоғ ва тоғолди ҳудудларда етиштириладиган писта меваси хуштаъмлиги билан алоҳида ажралиб туради. Олимлар
фикрича, писта дарахти минг йилгача
ҳосил беради.
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи доирасида Нурота туманида 10 минг гектар лалми ерда ташкил этиладиган интенсив писта
плантациялари лойиҳаси билан танишди. Давлатимиз раҳбарига унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Қиймати 21 миллиард сўмлик
ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши
натижасида 850 киши доимий иш билан
таъминланади.
Маълумки, бизда мавжуд технологиялар асосида экилган писта 11-12 йилда ҳосилга киради. Бир туп дарахтдан
200-300 грамм ҳосил олиш мумкин. Янги плантацияларни такомиллашган технология асосида барпо этиш кўзда тутилган. Яъни кўчатхонада ўстирилган
ниҳолга иккинчи йил навдор писталардан олинган куртак пайванд қилинади.
Учинчи йилдан уни очиқ майдонда экиш
мумкин. Ушбу технологияда экилган
писта 7-8 йилда ҳосилга киради. Унинг
бир тупидан 1,5-2 килограмм писта
олиш мумкин.
– Қишлоқ хўжалигига илмий ёндашмай қўйганимиз боис кўплаб экинлардан кутилган даражада ҳосил ололмаяпмиз, – деди Президент. – Бундан буён соҳага илм-фан ютуқларини кенг
жорий этиш, экинни экишдан бошлаб
уни йиғиб-териб олишгача олимлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш керак.
Ҳосилдорлик қанча юқори, экспортбоп
бўлса, деҳқон бойийди. Бизнинг асосий
мақсадимиз ҳам шу.
Писта плантациялари 2018-2021 йиллар давомида барпо этилади.
Давлатимиз раҳбарига Тошкент кимё
технологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари ишлаб чиққан гидрогель
моддаси ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ушбу модда ўсимлик ўсиши ва ривожланишини жадаллаштиришга хизмат
қилади. Гидрогель ёмғир сувини ва ўсимликка берилган ўғитни сақлайди. Сувни
50 фоизгача тежашга ёрдам беради.
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий
вилоятида чўл ўрмончилигини ривожлантириш илмий марказини ташкил
этиш, Хатирчи туманида боғ ва замонавий иссиқхона барпо этиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш, Навбаҳор туманида томчилатиб суғориш усулида бодом ва писта плантациялари очиш

қора­кўлчилик,­ тивит­ жунли­ эчкиларни­ кўпайтириш,­ 2018­2019­ йилларда­ вилоятда­ озиқ­овқат­ таъминотини­ равнақ­ топтириш­ ва­ қаторбошқа­ йўналишларга­ оид­ истиқболлилойиҳа­лар­ билан­танишди.­Уларни­ ўзвақтида­ сифатли­ бажариш­ юзасидантопшириқ­ва­кўрсатмалар­берди.­
Давлат­ раҳбари­ Навоийга­ ташрифидавомида­ вилоятнинг­ энг­ олис­ ҳудудла­ридан­ бири­ –­ Томди­ туманида­ ҳамбўл­ди.­ Тумандаги­ 12­болалар­ мусиқава­санъат­мактабида­Навоий­вилоятида­амалга­оширилаётган­лойиҳалар­ваис­тиқболдаги­режалар­билан­танишди.­
Президентга­дастлаб­Томди,­Учқу­дуқ,­
Конимех­туманлари­ва­Зарафшон­шаҳрини­комплекс­ривожлантириш­чоратадбирлари­ ҳақида­ маълумот­ берилди.­ Вилоятнинг­ ушбу­ чекка­ туманлари­ва­Зарафшон­шаҳрида­саноат,­халқистеъмоли­моллари,­қишлоқ­хўжалигимаҳсулотлари­ишлаб­чиқариш,­хизматкўрсатиш­ тармоқларида­ амалга­ ошириладиган­лойиҳалар­аҳоли­фаровонлигини­яхшилашга­хизмат­қилади.­
Хусусан,­ Учқудуқ­ тумани­ жунниқайта­ишлаш­ва­тайёр­маҳсулот­ишлабчиқаришга­ ихтисослаштирилади.­ Шунингдек,­"Учқудуқ­текстиль”­МЧЖ­томонидан­ жорий­ йилда­ тайёр­ кийимкечак­ишлаб­чиқариш­йўлга­қўйилади.­
Натижада­320­киши­иш­билан­таъминланади.­
"Қизилқум­ марвариди”­ корхонаситомонидан­ гидропоника­ усулида­ ис­­
сиқ­хона­ барпо­ этилади.­ Зарафшоншаҳ­ри­да­йилига­4,5­минг­тонна­арма­­­
тура,­ 10­ миллион­ квадрат­ метр­ ойна,­
250­мил­лион­дона­шиша­идиш­ишлабчиқа­риш,­ қарийб­ 2­ минг­ бошга­ мўлжалланган­ қо­рамолчилик­ комплекси,­
сиғими­500­ва­200­тонна­бўлган­музлаткичли­ омборхоналар­ барпо­ этиш,­ 100­
минг­ бошдан­ зиёд­ парранда­ боқиш,­
балиқчилик­ хўжалиги,­ иссиқхоналарташкил­этиш­лойиҳалари­амалга­оширилади.­
Томди,­ Конимех­ туманларида­ ҳамшу­ каби­ истиқболли­лойиҳалар­ ҳаётгататбиқ­ этилади.­ Натижада­ икки­ йиличида­ 4­ минг­ иш­ ўрни­ яратиш­ кўздатутилган.­ Маълумотларга­ кўра,­ Конимех­туманида­катта­йўл­бўйида­ташкилэтилган­ туячилик­ мажмуасига­ ўтганйили­ 61­ давлатдан­ 3­ минг­ сайёҳ­ келган.­Бу­ердаги­шароитлар­талабга­жавоббермас­эди.­Тармоқнинг­самарадорлигини­эътиборга­олиб,­бу­ерда­минг­боштуя­ ва­ 500­ бош­ наслли­ эчки­ бо­қишгамўлжалланган­ чорвачилик­ комплексибарпо­ этиш­ режалаштириляпти.­ Умумий­қиймати­15,7­миллиард­сўм­бўлганушбу­ замонавий­ чорвачилик­ мажмуаси­ учун­ хориждан­ наслли­ эчкилар­ сотиб­олинади.­Бу­ерда­йилига­минг­тонна­туя,­300­тонна­эчки­сути­қайта­ишланади.­Бу­жой­нафақат­туя­ва­эчкичилик­ мажмуаси,­ балки­ йилига­ 10­ мингсайёҳни­ қабул­ қиладиган­ за­монавийэкотуризм­марказига­айланади.­
Шу­ўринда­туя­сутининг­шифобахшхусусияти­ ҳақида­ тўхталиш­ жоиз.­
Унинг­таркибида­ А,­ В
1,­ В2,­ С­ ва­ D­ витаминлари­ сигир­ сутига­ қараганда­ 3­
баробар­кўп.­Кальций,­калий,­магний,­
темир,­мис,­марганец,­рух,­фосфор­каби­ мик­роэлементларга­ бой.­ Бунданташқари,­туя­сутида­эластин,­ланолин,­
лактоферрин­каби­фойдали­моддалармавжуд.­У­ қандли­диабет,­ камқонлик,­
гепатит,­ нафас­ ва­ ошқозон­ичакйўллари,­ буйрак,­ юрак,­ асаб­ касалликларига­даво­бўлиб,­иммун­тизиминимустаҳкамлайди.­
Бу­ ерга­ келган­ сайёҳлар­ ана­ шушифобахш­ сутдан­ татиб­ кўриши,­
чўл­ бўйлаб­ туя­ ва­ квадроциклларда­сайр­қилиши­мумкин­бўлади.­Давлат­ раҳбари­ мутасаддиларга­ мажмуани­ Мустақиллик­ байрамигача­ қуриббитказиш­ва­сайёҳ­ларга­зарур­шароитяратиш­юзасидан­топшириқлар­берди.­
Томди­ туманидаги­ Навоий­ кон­метал­лургия­ комбинатига­ қарашли­ 4­
минг­бош­қўй­боқишга­мўлжалланганчорвачилик­ комплекси­ ҳам­ шундайистиқболли­ лойиҳалардан­ бўлиб,­ вилоятда­ қоракўлчиликни­ ривожлантириш­ ва­ янги­ иш­ ўринлари­ яратишгахизмат­қилади.­
Ижтимоий­ лойиҳалар­ тақдимотиҳам­ ўтказилди.­ Хусусан,­ Томди­ туманида­ "Шодлик”­ меҳрибонлик­ уйитарбияланувчилари­ учун­ болаларшаҳарчаси­қу­р­илади.­Майдони­4,3­гектар­ бўлган­ ша­ҳар­чада­ болалар­ учунбарча­ қулайлик­ яратилади.­ Қурилишишлари­ март­ ойи­да­ бошланиб,­ йилохиригача­якунланади.­
Зарафшон­шаҳрида­фавворалар­хиёбони­барпо­этиш,­Учқудуқ­туманидаги­
"Кончи”­санаторийсини­таъмирлаш­важиҳозлаш­лойиҳалари­шаҳарлар­ободлиги­ва­аҳоли­саломатлигини­мустаҳкамлашга­хизмат­қилади.­
Президент­ Зарафшон­ ва­ Учқудуқша­ҳар­ларидаги­ кўп­ қаватли­ уй­жойфондини­ таъмирлаш­ ишлари­ билантанишди.­
–­ Олисда­ жойлашган­ бу­ шаҳарлараҳо­лиси­ яхши­ яшашга­ ҳақли,­ –­ дедидавлат­ раҳбари.­ –­ Ўтган­ йили­ 150­ уйтаъмирлаб­ берилган­ эди,­ 2018­2019­
йилларда­ қолган­ 723­ турар­ жойнингтомидан­ ертўласигача­ мукаммал­таъмирдан­чиқарилади.­
Айни­ пайтда­ 2026­ йилгача­ қимматбаҳо­ металлар­ қазиб­ олишни­ кўпайти­риш,­ "Ауминзо­Амантой”­ кониниўзлаштириш,­Мурунтов­конини­ўзлашти­ришнинг­5­босқичи,­Томди­туманидаги­ 2­гидрометаллургия­ заводи­ қувватларини­кенгайтириш­каби­лойиҳалар­тақдимотлари­ўтказилди.­
Давлат­ раҳбари­ барча­ лойиҳаларниўз­ вақтида­ ва­ сифатли­ амалга­ ошириш,­маҳ­сулот­ишлаб­чиқаришни­янада­кенгайтириш­бўйича­зарур­кўрсатмалар­берди.­
Шавкат­ Мирзиёев­ шу­ ерда­ Томди,­ Уч­қудуқ,­ Конимех­ туманлари­ ваЗараф­шон­ шаҳри­ жамоатчилиги­ вакиллари,­ оқсоқоллар,­ ёшлар,­ тадбиркорлар­билан­мулоқот­қилди.­Суҳбатдамамлакатимизда­ амалга­ оширилаётган­ ислоҳотлар,­ яратилаётган­ улканимкониятлар,­ ён­ қўшниларимиз­ билан­ дўстона­ алоқалар­ фаоллашаётгани,­ одамларни­ иш­ билан­ таъминлаш,­
энг­чекка­Томди­туманида­сув­манбаларини­ топиш­ ҳисобига­ аҳоли­ фаровонлигини­ ошириш,­ ёшлар­ таълимтарбияси­ каби­ масалалар­ ҳақида­ сўзюритилди.­
Шу­ куни­ Хатирчи­ тумани­ ҳокимли­гида­ вилоят­ фаоллари­ иштирокида­ йиғилиш­ бўлиб­ ўтди.­ Унда­ вилоятиқтисодиётини­ юксалтириш,­ одамлартурмуш­ шароитини­ яхшилаш,­ янгииш­ўринлари­яратишга­эътиборни­кучайтириш,­ таълим,­ тиббиёт­ ва­ бошқасоҳаларда­ бошланган­ ислоҳотларниизчил­давом­эттириш,­аёллар­ўртасидажиноятчиликни­ камайтириш­ кабиқатор­ долзарб­ масалалар­ муҳокамақилинди.­Президент­одамларнинг­муаммо­ ва­ таклифларини­ эшитиб,­ мутасаддиларга­ уларни­ қисқа­ фурсатларда­бартараф­этиш­бўйича­тегишлитопшириқлар­берди.­
Шу­ билан­ Президент­ ШавкатМирзиёев­нинг­ Навоий­ вилоятигаташ­рифи­ якунига­ етди.­ Сафар­ асносида­ алоҳида­ таъкидланганидек,­ истиқ­болли­ лойиҳалар,­ берилган­ топшириқлар­ижроси­давлат­раҳ­ба­ри­нингдоимий­назоратида­бўлади.­
ЎзА  


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
    Fotosuratlar
    barchasini ko‘rish
    Ish tartibi

    Ish vaqti: 08.30-18.00s
    Dam olish: Shanba, Yakshanba

    murojaat tartibi
    Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

    Ха, ва куп маротаба
    Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
    Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
    Бу хизматлардан бохабар эмасман

    Veb-sayt bo`yicha mas`ul

    Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
    Tel: 0436-223-6250
    E-mail: navoi@nv.uz

    murojaat tartibi
    © 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!