JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Rahbariyat » РАХМАТОВ ИЛХОМЖОН ҲИКМАТОВИЧ

РАХМАТОВ ИЛХОМЖОН ҲИКМАТОВИЧ

Мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикасининг кадрлар борасидаги давлат сиёсатидан келиб чиқиб шаҳар ҳудудида махаллий давлат ҳокимияти, бошқарув органлари ва бошқа тегишли муассасаларда кадрларни танлаш, тарбиялаш, жой-жойига қуйишнинг ташкилий чораларини кўради.
Вакиллик органлари, депутатлар корпуси, ижроия хокимияти органларининг ўзаро фаолиятининг самарадорлигини оширишда ташкилий тадбирларни амалга оширади.
Раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини яратади ва мувофиқлаштиради, кадрлар захирасини шакллантиради, кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боради.
Ўқитиш ва қайта ўқитиш, тажриба алмашиш ишларини ташкил этади, кадрлар ротацияси бўйича таклифлар киритади, шаҳарда кадрлар билан ишлаш аҳволини таҳлил қилиб боради, фидоий, соғлом фикрловчи, жамоатчилик ишларида фаол кадрлар бўйича ҳокимият раҳбариятига таклифлар беради. Таълим муассасалари билан кадрлар бўйича алоқа ўрнатади, шаҳар бўйича кадрлар тизими - маълумотлар базасини яратади.
Депутатлар  корпуси, Кенгаш қошидаги доимий комиссиялар ишларини мувофиқлаштиради, тегишли шарт-шароитлар яратади, депутатлар фаолиятини ошириш борасида ишлаб чикилган тадбирларнинг бажарилишини  ташкил этади, депутатлар ўқувини ўтказади. Шаҳар кенгаши сессияларини ўтказиш, сессия хужжатларини тайёрлаш, сессия қарорлари ижросини назоратга олади.
Барча сайловлар бўйича тегишли ишларни амалга оширади.
Фаоллар йиғилишлари, тантанали тадбирларни ўтказишни шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳокимлик аппарати, бўлим ва бошқармаларида ички тартиб қоидаларига ва меҳнат қонунларига риоя қилишни назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда вилоят, шаҳар ҳокимларининг қарор ва фармойишларини хўжалик бошқарув органлари, ташкилотлар, корхоналар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши бўйича назоратини олиб боради.
Шаҳар ҳокимининг топшириқларини ижросини назорат қилади ва жойларга чиққан ҳолда бажарилишини ўрганади.
Шаҳар ҳокимига ислоҳотларнинг бориши ва бозор муносабатларининг жорий этилиши тўғрисида хўжалик бошқаруви органлари, ташкилот, корхоналарнинг фаолиятини такомиллаштириш, қонун-қоидалар бузилиши ҳамда суистеъмолчиларнинг олдини олиш тўғрисида ахборотлар тайёрлайди, улар учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги хақида тегишли таклифлар киритади.
Шаҳар ҳокимлиги аппаратида ва жойларда қарорлар ҳамда топшириқлар бажарилиши бўйича ижро интизомни мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.
Шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан ташкилот, корхона, муассасаларда йўл қўйилган нуқсон ва камчиликларни тезкор бартараф этиш мақсадида назорат қилувчи органлар ходимлари, ташкилот, корхоналардан мутахассислар жалб этган ҳолда ишчи комиссияси тузиш ҳамда текширишлар давомида аниқланган бузилишларни тезкорлик билан бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўради.
Ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича ташкилот, корхона, муассасаларнинг мансабдор шахсларини интизомий жавобгарликка тортиш ёки эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмасликлари тўғрисида шаҳар ҳокимига таклифлар киритади. Зарур ҳолларда текширишлар чоғида аниқланган ва жиноий жавобгарликка олиб келадиган хатти-харакатлар тўғрисидаги хужжатларни шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан хуқуқни мухофаза қилиш органларига юборади.
Фуқаролардан тушган хат ва аризаларни доимий равишда ўрганиб чиқиб уларнинг натижалари бўйича шаҳар ҳокимига маълумотлар киритади.
Шаҳар архив бўлими фаолиятини мувофиқлаштиради.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!