JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шаҳар ҳокими

22-11-2018 18:17 Hokimiyat » Rasmiy tabriklar

Навоий шаҳар ҳокими М. Базаровнинг Навоий шаҳри ва Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси ташкил топганлигининг 60 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Тараққиёт ва фаровонлик сари дадил қадамлар билан

Азиз навоийликлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий шаҳри ва Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ташкил топганлигининг 60 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори барчамизга ғурур, ишонч ва ифтихор бағишлади.

Буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби номи билан аталувчи шаҳарнинг барпо этилганлигига 60 йил тўлди. Бу қутлуғ сана Навоий кон металлургия комбинати фаолияти билан бевосита боғлиқдир.

1958 йилда бепоён Қизилқум кенгликларидаги ер ости бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлаш мақсадида НКМКнинг ташкил этилиши шаҳарнинг қад ростлаши, ривожланишига тамал тошини қўйди. Ўтган қисқа тарихий давр ичида минглаб фидойи инсонлар шаҳарнинг бунёд этилишига, саноат, қурилиш, транспорт соҳаларини, ижтимоий тармоқларни ривожлантиришда катта ҳисса қўшдилар. Кейинчалик йирик саноат корхоналари қурилиб, аҳоли сони ўсди, телекоммуникация тармоқлари, равон йўллар, истироҳат боғлари ҳамда ижтимоий-стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа муҳим объектлар қурилди. Бугунги кунда шаҳримизда қарийб 150 минг нафар аҳоли яшайди. Энг муҳими, тили, дини ва эътиқодидан қатъи назар бир-бири билан аҳил, иноқ яшаб келаётган ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик, озарбайжон, татар, рус, белорус, украин, корейц миллатига мансуб халқлар бугунидан рози бўлиб, келажагига ишончи ортган ҳолда шу жонажон юрт тараққиёти, фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда.

Шаҳарнинг бугунги қиёфасини, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий эврилишиларни бундан атиги 10 йил бурунги ҳолати билан таққослаб бўлмайди. Ўтган асрнинг 70-йилларида саноқлигина пастқам бинолардан иборат ихчамгина саноатчилар масканида ўтган қисқа давр ичида шаҳар кўркига кўрк қўшиб турган юзлаб замонавий турар-жой бинолари, маиший объектлар, ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилди. Бугунги кунда ҳамшаҳарларимиз учун мазмунли ҳордиқ чиқарадиган, маънавий-маърифий қадриятларни қалбларга жо қиладиган гўшага айланган "Фарҳод”, "Ширин” маданият саройи ҳамда "Спорт” саройи, "Дельфин” сузиш ҳавзаси ва бошқа юзлаб маданий-маърифий объектларнинг қурилишида шаҳар билан бир вақтда ўзининг 60 йиллигини нишонлаётган Навоий кон металлургия комбинатининг улкан ҳиссаси бор. Мустақиллик шарофати, давлатимиз раҳбарининг юксак эътибори билан шаҳримиз барча ҳавас қиладиган, миллий қадриятларимиз билан уйғунлашиб кетган замонавий архитектура намуналарини ўзида мужассам этган гўзал ва озода кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди. "Ёшлик”, "Умид”, "Гулистон” қўрғонлари, "Ёшлик” спорт мажмуаси, М. Таробий, Алишер Навоий номли кўчаларнинг барпо этилиши, Амфитеатр биноси, Ёшлар маркази, Аква парк, сузиш ҳавзаларининг ишга туширилиши шаҳарликларнинг азалий орзуларини руёбга чиқарди.

Бугунги кунда аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш, турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида янги замонавий лойиҳалар асосида барча шароитлар яратилган юзлаб кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Янги уйларга кўчиб ўтаётган минглаб шаҳарликлар давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлигидан, олиб бораётган халқпарварлик сиёсатидан мамнун бўлиб, дориломон кунларга шукроналар келтириб, уй тўйларини нишонлаб, умргузаронликқилишаётир. Ана шундай ғамхўрликлар қуршовидаги шаҳарликларнинг фарзандлари учун 34 та мактабгача таълим муассасаси, 20 та умумий таълим мактаби, мавжуд касб-ҳунар коллеж ва лицейлари ўқувчиларга илғор фан технологиялари асосида билим ва касб-ҳунар сирларини ўргатмоқда. 2 та олий ўқув юртида эса республикамизнинг турли вилоятларидан келган 9722 нафар талаба билим чўққилари сари дадил интилмоқда. Бундан ташқари замонавий услубда қурилган спорт иншоотларида мунтазам шуғулланиб келаётган ёшларимизнинг халқаро мусобақаларда эришаётган ютуқлари қалбимизни фахр туйғуларига тўлдиради. Олимпия ўйинлари, жаҳон биринчиликларида мамлакатимиз байроғини юксак кўтариб, мадҳиямиз садолари остида олий совринларни олиб қайтган спортчиларимиз бугун фахримизга айланди. Шаҳар ҳудудида жойлашган кинотеатр, музей, кутубхона, маиший хизмат уйлари ҳам халқимизнинг маъанавий тафаккурини оширишга ҳисса қўшаётир. Энг замонавий архитектура лойиҳалари асосида қурилган 13 та меҳмонхона шаҳримизга ташриф буюрувчи юртдошларимиз ва хорижликлар учун юқори малакали хизмат кўрсатиб келаётир.

Шунингдек, ҳудудимиздаги 99 та тиббий муассаса, 4 та оилавий поликлиникада ўрта ва олий маълумотли, тажрибали шифокорлар халқимиз саломатлигини асраш йўлида фидойилик билан меҳнат қилишаётир.

Бугун шаҳримизни ҳақли равишда мамлакатимиз саноатида етакчи кучга эга эканлигини фахр билан айтишимиз мумкин.Ҳудудимиздаги гигант саноат корхоналари  томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар аллақачон жаҳон бозорларида ўз ўрнига эга.

Дунё миқёсида соғлом рақобатга бардош бериш учун иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллаш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш бугунги куннинг устувор вазифасига айланди. Шу жиҳатдан олиб қараганимизда, бу борада Навоий шаҳрида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларнинг аксарияти аллақачон ўз самарасини бера бошлади. 2018 йилда мақсадли дастурлар доирасида қиймати 86 миллиард 733 миллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилди. Натижада 674 та янги иш ўринлари барпо этилди.

Қадрли ҳамшаҳарлар!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган, ўзининг пухта ва самарали йўл эканлигини исботлаган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, жамиятни тубдан янгилаш, демократлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга йўналтирилган лойиҳаларни рўёбга чиқариш йўлидаги саъйи ҳаракатлар халқимизнинг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар янгиланиш нафаси ва бунёдкорлик руҳини олиб кираётир. Халқимизда янгича фикрлаш, янгича тафаккур шаклланиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ортаяпти.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Жонажон шаҳримиз ва Навоий кон-металлургия комбинатининг 60 йиллик шодиёналари билан барчангизни муборакбод этаман. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган одилона сиёсатнинг мазмун-моҳиятига айланган изчил ислоҳотларни рўёбга чиқаришнинг фаол иштирокчисига айланган навоийликлар бугун тараққиёт ва фаровонлик сари дадил қадам ташлашига ишонаман.

Яна бир бора байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамшаҳарлар!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!