JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Rasmiy tabriklar » ВАТАН ОБОДЛИГИ – КЎНГИЛЛАР ШОДЛИГИ

ВАТАН ОБОДЛИГИ – КЎНГИЛЛАР ШОДЛИГИ

29-08-2014 10:38 Hokimiyat » Rasmiy tabriklar

ВАТАН ОБОДЛИГИ – КЎНГИЛЛАР ШОДЛИГИ
Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатовнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан шаҳар аҳлига байрам табриги
Бугун бутун Ўзбекистонимиз аҳли мамлакатимиз тарихидаги энг муқаддас сана – Ватан мустақиллигининг 23 йиллигини улкан шодиёналар билан кенг нишонламоқда. Бу бежиз эмас. Чунки, 1991 йилнинг 31 августида муҳтарам  Президентимиз Ислом Каримов томонидан давлатимиз мустақиллиги ва 1 сентябр Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги куни, деб эълон қилиниши халқимизнинг асрлар давомидаги, азалий орзу-умидларини руёбга чиқарди. Мамлакатимиз давлатчилиги тарихидаги халқ манфаатлари, орзу-мақсадлари, интилишлари билан муштарак янги даврни бошлаб берди.
Ўзбекистонда миллий истиқлолнинг ўтган йилларида амалга оширилган, тасаввурларни лол қолдирувчи, бутун дунёни ҳайратга солувчи бунёдкорликлар бунинг ёрқин далилидир. Мамлакатимиз мустақиллик яратиб берган имкониятлар ҳамда муҳтарам Президентимизнинг оқилона сиёсати натижасида собиқ иттифоқ таркибидаги пахта хомашёси етказиб беришга асосланган қолоқ аграр ўлкадан ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари жадал ривожланаётган келажаги буюк давлатга айланганлиги ва бу бутун дунёда эътироф этилаётганлиги билан ҳар қанча фахрлансак ҳам оз.
Истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакатимизда давлат тараққиёти ва аҳоли турмуш фаровонлигининг таянч омилларидан ҳисобланган ғалла ва нефт мустақиллигига эришилганлиги, замонавий саноат ишлаб чиқаришнинг юзлаб, минглаб янги турлари жорий этилганлиги, жумладан, автомобилсозлик корхоналарининг вужудга келтирилиб, фаолият кўрсатаётганлиги, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотлар дунёнинг кўпгина мамлакатларига экспорт қилинаётганлиги қалбларимизни қувонч ва шодликка тўлдирмасдан қолмайди.
Мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт ютуқлари бевосита хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи билан боғлиқ. Истиқлол йилларида тадбиркорлик том маънода давлатимиз иқтисодий тараққиётини ҳаракатлантирувчи қудратли кучга айланди. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши ортиб бораётганлиги ҳам буни яққол исботлайди. Бу кўрсаткич ўтган асрнинг 90-йилларида атиги 1,5 фоизни, 2000 йилда 31 фоизни ташкил этган ҳолда бугунга келиб, 56 фоизга тўғри келмоқда. Бу борада шаҳримизда ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда. Жумладан, шу йилнинг ўтган даврида 146 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 2030 тага яқинлашди. Шаҳримизда кичик бизнеснинг саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда чакана савдо айланмасидаги улуши йил сайин юксалиб бормоқда ва айни пайтда тегишли равишда 2,7, 94 ва 35 фоизга тенгдир.
Қисқача қилиб айтганда, мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда рўй берган Ватан равнақи, эл-юрт фаровонлиги йўлидаги бундай туб бурилишлар, ҳаётбахш ижобий ўзгаришлар шаҳримиз мисолида ҳам ўз ифодасини топаяпти. Ўтган даврда ҳазрат Алишер Навоий номи билан аталган шаҳримиз қиёфаси мислсиз даражада кўркамлик касб этди. У мамлакатимиздаги аҳолиси тўқ-фаровон яшаётган, истиқболга ишонч билан одимлаётган энг гўзал ва обод шаҳарлардан бирига айланди. Бу эса энг улуғ, энг азиз байрам кунларида қалбу вужудимизни яна бир бор чексиз ғурур туйғуларга чулғаётганлиги шубҳасиз.
Навоийликлар Ўзбекистонимизнинг қутлуғ байрамини шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, борасидаги масъулиятли вазифаларни муваффақиятли уддалаш, мустақиллигимизни ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадидаги улкан бунёдкорликлар билан қарши олаётганликларини алоҳида таъкидлашни истардим. Биргина "Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган серқирра фаолият натижаларида ҳам бу яққол кўзга ташланади. "Соғлом бола йили” шаҳар дастури доирасида умумий қиймати қарийб 29 миллиард сўмлик 115 та йўналишдаги тадбирларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, ҳозиргача 21 миллиард 362 миллион сўмлик тадбирлар бажарилди ва йиллик дастур 71,7 фоизга етди. Айниқса, мустақиллигимизнинг 23 йиллиги тантаналари арафасида Алишер Навоий номли шаҳар маданият ва истироҳат боғининг 17 гектарлик ҳудудида амалга оширилган, умумий лойиҳа қиймати 10 миллиард сўмлик капитал қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари ниҳоясига етганлиги болажонлар учун қувончли совға бўлди.
Тўй ва шодиёналар олдидан ўзлари яшаётган ҳудуд ва ҳовли-жойларни тозалаш, тартибга келтириш ҳамда ободонлаштириш халқимизнинг энг эзгу миллий қадриятларидан ҳисобланади. Навоийликлар муборак айёмни бутун мамлакатимизда давом этаётган ободонлаштириш ва тозалик ойлигида ҳамда 16-17 август кунлари бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол қатнашган, шаҳримиз чиройини янада очган, қалбларга эзгулик уруғларини қадаган, она Ватанга садоқатини шу тарзда ифодалаган ҳолда, катта хурсандчилик билан, кўтаринки кайфиятда қарши олишаяпти.
Азиз ҳамшаҳарлар!
Сизу бизни ана шундай дориломон кунларга етказгани учун Яратганга шукроналар келтирган ҳолда, барчангизни энг улуғ байрамимиз – Ўзбекистон Мустақиллигининг 23 йиллиги билан табриклайман. Оилавий бахт-саодат, сиҳат-саломатлик ва омад Сизни ҳеч қачон тарк этмасин! Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишларингизга зафарлар тилайман!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!