JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Rasmiy tabriklar » БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

30-09-2014 13:05 Rasmiy tabriklar, Yangiliklar
Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатовнинг 1 октябрь –Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги
Азиз устозлар, муҳтарам ҳам­ша­ҳарлар!
Ҳар бир инсоннинг комил шахс бўлиб воя­га етишида, етук касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топишида устоз-муаллимларнинг ўрни жуда муҳим.
Фидойи, заҳматкаш муаллим-ўқитувчилар ўз шогирдларига билим бериш баробарида улар қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб боради. Турли йўналишларда ўз иқтидори, маҳорати ва билим салоҳияти билан юқори натижаларга эришиб келаётган ўғил-қизларимизнинг муваф­фа­қи­ятлари замирида аввало, азиз устозларнинг заҳматли меҳ­натлари мужассам.
Мамлакатимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни деб эълон қилинганлиги мустақил Ўзбекистонимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшаётган минг-минглаб ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар меҳнатининг юксак
эътирофи, уларга билдирилган ҳурмат ва эътибор намунасидир.
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!
Кейинги йилларда юртимизда таълим соҳаси равнақ топиб, бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Ўқув муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш учун ҳар йили давлат бюджетидан катта ҳажмдаги маблағлар ажратилаётгани дунё эътирофига сазовор бўлаётган юксалишларнинг ёрқин намунасидир.
Истиқлол йилларида Навоий шаҳрида ҳам кўплаб янги-янги таълим масканлари бунёд этилгани илмга ташна ўғил-қизларимизни янада янги куч-ғайрат билан ўқишга, забардаст мураббий ва ўқитувчиларни эса шижоат билан ишлашга ундагани шубҳасиз. Фан ҳамда ўқув-лаборатория хоналари замонавий таълим стандартлари асосида жиҳозланди, ахборот-ресурс марказлари ташкил этилди. Чет тили фани ўқитувчилари малака ошириш курсларида ўқитилиб, ушбу фанни ўқитишнинг янги ва самарали усуллари қўлланила бошлади.
Айтиш мумкинки, бугун барча таълим даргоҳларида малакали, етук илмий сало­ҳиятга эга, янгича фикрлайдиган, чет тилларини яхши ўзлаштирган педагог ходимлар фаолият кўрсатиб келаяпти. Улар ҳар йили шаҳар, вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллашмоқда. Жумладан, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2014” республика кўрик-танловининг вилоят босқичида умум­таълим мактабларида фао­лият кўрсатаётган 4 нафар ўқи­тувчи фахрли 1-ўринни қўл­га киритди. Анъанавий тарз­да ўтказиб келинаётган “Йил­нинг энг фаол маънавият тар­ғиботчиси – 2014” республика кўрик-танловининг вилоят босқичида Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи хорижий филология бўлими бошлиғи Гулшан Ҳасанова 3-ўринга муносиб кўрилди. Бундан ташқари, яқинда бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши мактаб директори – 2014” кўрик-танловининг республика босқичида 8-умумтаълим мактаби директори Фозилжон Бўриев фахрли 1-ўринга сазовор бўлиб, шаҳримиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Ўтган ўқув йилида Навоий давлат педагогика институтининг 17 нафар профессор-ўқитувчилари “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, 3 нафар ўқитувчиси вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Навоий давлат кончилик институтининг бир нафар ўқитувчиси “Дўстлик” ордени, бир нафар талабаси эса “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. Жорий йилда мазкур институт профессор-ўқитувчиларининг 9 нафари Италия, Греция, Англия ва Бельгия давлатларига бориб, кимё-металлургия ҳамда кончилик йўналиши бўйича ўз малакаларини ошириб келишди. Бундай маҳоратли, изланувчан, ўз касбининг билимдони бўлган устоз-мураббийларимиз ҳар қанча эъзозу таҳсинга лойиқ. Зеро, улар ўз самарали меҳнатлари билан нафақат вилоятимиз, балки республика миқёсида ҳам бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келишаётгани дилларимизга фахру қувонч бахш этади.
Дарҳақиқат, биз ёш авлодни маънан етук, тафаккур олами кенг ва билимли инсонлар этиб тарбиялаётган ўқитувчи-мураббийлар тимсолида эртанги кунимизнинг порлоқ келажагини, Ватанимиз тараққиёти учун сидқидилдан хизмат қилувчи ўғил-қизларимиз бахтини кўрамиз. Юраги ғайрат-шижоатга тўла, ёшлар тарбияси йўлидаги масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олган устозларга миннатдорчилик билдирамиз.
Қалби эзгуликларга йўғрилган азиз устозлар, меҳридарё муаллимлар!
Барчангизни Ўқитувчи ва мураб­бийлар куни байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Сизнинг юксак масъулиятли, машаққатли ва шарафли меҳ­натингизда зафарлар, оилавий ҳаётингизда эса бахт, омад ёр бўлишини тилайман.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!