JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Rasmiy tabriklar » МУСТАҚИЛЛИК – БАХТИМИЗ, САОДАТИМИЗ

МУСТАҚИЛЛИК – БАХТИМИЗ, САОДАТИМИЗ

28-08-2015 14:26 Hokimiyat » Rasmiy tabriklar
Азиз юртдошлар! Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Шу кунларда бутун Ўзбекистон аҳли мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига битилган. Барчангизни қутлуғ шодиёна – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 24 йиллиги байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ўтмишда аждодларимиз мана шу ҳур ва озод кунларга етишиш учун жон олиб, жон бериб курашганлар. Минг шукрона билан айтишимиз мумкинки, бугун аждодларимизнинг эзгу ниятлари, орзулари ижобат бўлди. Айни кунларда энг улуғ, энг азиз байрамимизни бутун республикамиз аҳли қатори ҳамшаҳарларимиз ҳам эзгу ниятлар, кўтаринки кайфият билан қарши олишаяпти. "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида байрам олдидан зиёратгоҳ ва қабристонларда, кўча ва хиёбонларда ҳашарлар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари қизғин тус олган. Шуниси қувонарлики, бугун замон билан ҳамнафас тарзда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида барқарор ўси­шга эришилаётгани, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик асосида дунё халқлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилиб, тараққиёт пиллапояларидан дадил одимлаётганимиз юртимиз истиқболининг нақадар порлоқ эканлигини кўрсатиб турибди. Ўтган 24 йил ичида юртимизда бўлгани каби шаҳримизда ҳам оламшумул ижобий ўзгаришлар рўй берди. Янги аҳоли турар-жой бинолари, тиббиёт муассасалари, спорт ҳамда маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари барпо этилди. Жорий йилда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Онкология диспансерининг янги бинолари қуриб фойдаланишга топширилгани аҳолимиз учун янги имкониятлар яратди. Бундан ташқари, "Баркамол авлод” болалар маркази, 13-умумий ўрта таълим мактаби ва вилоят кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасининг мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, янги ўқув йилига шай қилиб қўйилди. Шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, автомобиль йўлларини таъмирлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ғалаба шоҳ кўчасининг 3,4 километр масофадаги автомобиль йўли ва маҳаллаларнинг 20 километрдан ортиқ ички йўллари замонавий йўлсозлик талаблари асосида мукаммал таъмирланди. Ҳа, бугун диёримизнинг қай бир гўшасига борманг, серфайз хонадонлар, озода кўчаларни кўриб, кўзингиз қувнайди. Маҳаллаларда намунали турар-жой бинолари қад ростлаяпти. Ичимлик суви тармоқлари қурилиб, мавжудларини таъмирлаш ишлари жадал олиб борилаяпти. Буларнинг барчаси юксак бунёдкорлик ва яратувчанлик шижоати билан яшаётган аҳолимизни янада обод ва фаровон ҳаёт барпо этишга ундаётганини кўрсатиб турибди. Қадрли юртдошлар! Бугун ҳар биримиз она Ватан мустақиллиги нақадар қадрли эканлигини чуқур ҳис қилиб турибмиз. Истардимки, истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин. Доимо хонадонингиздан қутбарака, қалбингиздан қувонч, юзингиздан табассум аримасин. Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар тилайман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!