<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Rasmiy tabriklar » АЖДОДЛАРИМИЗ ХОТИРАСИ ҚАЛБИМИЗДА ЯШАЙДИ

АЖДОДЛАРИМИЗ ХОТИРАСИ ҚАЛБИМИЗДА ЯШАЙДИ

     Ҳурматли ҳамшаҳарлар, азиз уруш ва меҳнат фахрийлари, қадрли нуронийлар!
   Бугун биз мустақил, озод ва фаровон диёрда яшаяпмиз. Шу боис ҳар бир юртдошимизнинг юзида шоду хуррамлик, бахтиёрлик ифодасини кўрамиз. Буларнинг барчаси улуғ истиқлол шарофати ва тинчлик туфайлидир. Айни қутлуғ айём кунларида буни биз янада теранроқ ҳис этиб, осойишта кунларимизга шукроналар айтамиз. Мен ушбу фурсатдан фойдаланиб, Хотира ва қадрлаш куни байрами билан барчангизни чин қалбимдан табриклайман. Она диёримиз тинчлигини асраш, инсонни қадрламоқ, ўтганларни ҳурмат билан хотирламоқ халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Элимиз бугун ҳам бу анъаналарни давом эттирган ҳолда нуроний отахону онахонларни эъзозлаб, Ватанимиз мустақиллиги йўлида фидокорона курашган, Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган ота-боболаримиз номини ҳурмат билан ёдга олишади.  Тарихдан маълумки, кўплаб давлатлар қаторида Ўзбекистоннинг ҳам минг-минглаб фарзандлари Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, босқинчи ёвлардан юртни озод этишда қаҳрамонлик намунасини кўрсатдилар. Инсоният бошига мислсиз кулфатларни келтирган бу совуқ уруш кўплаб оилаларнинг ёстиғини қуритди, навқирон ўғлонларимиз жанг майдонларида мардларча ҳалок бўлишди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан эл-юрт тақдирига дахлдор бўлган азиз аждодларимиз номини абадийлаштириш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Хотира майдонлари ташкил этилди. Бу ерда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ота-боболаримизнинг номлари мангуликка муҳрланди. Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида ушбу майдонлар зиёрат қилинади, кексалик гаштини сураётган уруш ва меҳнат фахрийлари, нуроний қарияларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар улашилади. Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан уруш қатнашчиларига эъзозу эҳтиром кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, уларга ҳар томонлама кўмаклашишга катта эътибор қаратилди. Биз ҳамиша уларнинг тарих саҳифаларига битилган тенгсиз матонати, қаҳрамонлигини эътироф этар эканмиз, ўша оғир ва мусибатли кунлар ортда қолганига минг шукрона айтамиз. Шунингдек, ушбу улуғ кунда қатағон йилларида эл-юрт озодлиги йўлида курашиб, шаҳид кетган аждодларимиз номлари ҳам ҳурмат билан ёдга олинади. Бугунги кунда шаҳримизда 13 нафар фронт қатнашчилари ва 148 нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрий отахону онахонларимиз истиқомат қилиб келмоқда. Ҳар йили муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Хотира ва қадрлаш куни байрамида улар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш анъанага айланган. Бу табаррук ёшни қаршилаётган қарияларимизга кўрсатилаётган чексиз ҳурмат ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Дарҳақиқат, тинчлик – энг олий неъматдир. Ҳар биримиз уни асраб-авайлашимиз, саодатли кунларимизнинг, фаровон ҳаётимизнинг қадрига етишимиз лозим. Зеро, бу кунларга не-не улуғ аждодларимизнинг тенгсиз мардлиги, жанггоҳлардаги фидокорона кураши орқали эришганмиз. Шу боис уларнинг жасорати олдида ҳамиша бош эгиб, таъзим қиламиз, улуғ номларини ҳурмат ила тилга оламиз.
    Муҳтарам нуронийлар, қадрли уруш ва меҳнат фахрийлари!
Сизларни яна бир бор Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами билан муборакбод этаман. Барчангизга тинчлик-хотиржамлик, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайман. Юзингиздан табассум, хонадонингиздан бахт ва шодлик асло аримасин! 


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!