<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Rasmiy tabriklar » БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

   Шу кеча-кундузда бутун юртимиздаги каби гўзал Навоий шаҳримизда ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз – мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги катта шоду хуррамлик билан, тинчлик барқарор бўлган юртимизга, мустақиллигимизга шукроналар келтирган ҳолда қизғин нишонланмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, ўтган давр мобайнида буюк истиқлолнинг ҳаётбахш неъматлари ва инсонпарвар ғоялари ҳар бир хонадонга, ҳар бир ҳамшаҳримизнинг қалбига, онгу шуурига чуқур кириб борди. Бу эса юртдошларимизнинг Ватан равнақига, унинг порлоқ истиқболига ишончини янада мустаҳкамлаб, уларни буюк бунёдкорликнинг янгидан-янги марралари сари руҳлантирмоқда. Бундан қалбу вужуди қувонч ва шодликка лиммо-лим кексаю ёш навоийликлар бир-бирларини, дўсту қадрдонларни муқаддас байрам билан қутлашаяпти, уларга эзгу тилаклар билдиришаяпти. Азиз ҳамшаҳарлар! Мен ҳам имкониятдан фойдаланиб, сиз азизларни давлатчилигимиз тарихидаги энг муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан самимий табриклайман. Ватан равнақи, юрт тинчлиги, эл фаровонлиги йўлидаги яратувчанлик ишларингизда янги зафарлар тилайман. Зеро, мустақиллик санасини, унинг 25 йиллигини ҳар қанча байрам қилсак ҳам кам. Негаки, ўтган тарихан жуда қисқа даврда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида Ватан тараққиёти, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилган ислоҳотлар ўзининг кутилган самарасини берди. Ривожланган демократик давлат барпо этиш йўлидан ишонч билан дадил одимлаётган мустақил Ўзбекистонни бутун дунё тан олди. Буларнинг барчаси кеча ким эдигу бугун ким бўлганлигимизни яққол кўрсатиб турибди. Истиқлол шарофати туфайли юртимиз жадал суръатлар билан ривожланиб, куч-қудрати ва салоҳияти барқарор юксалиб бораётган мамлакатга айланди. Бунга кўплаб мисоллар кетириш мумкин. Мустақилликкача бўлган даврда поездда пойтахтга ёки бошқа шаҳарларга боришнинг турган-битгани азобу ноқулайликлардан иборат бўлганлигини катта авлод вакиллари яхши эслашади. Мамлакатимиз темир йўлларида бугунги кунда қатнаётган энг замонавий тезюрар поездларда йўловчилар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар, тезликнинг эса таърифига сўз топилмайди. Байрам арафасида бундай тезюрар поездлар қатновининг шаҳримиз ҳудудидан ўтиб, қадимий Бухорогача етказилганлиги сизу бизга мустақиллигимизнинг яна бир ажойиб туҳфаси бўлди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган баркамол авлод вояга етганлиги билан ҳар қанча фахрлансак кам. Ватанимиз ёшлари бутун жаҳонда тенглар ичра тенгсиз эканликларини яқинда ниҳоясига етган Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларида яна бир бора исботлашди. Улар тенгсиз баҳсларда тўртта олтин, иккита кумуш, еттита бронза медалларини қўлга киритган ҳолда дунёдаги 206 та мамлакат спортчилари ўртасида 21-ўринни қўлга киритишгани, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиёда биринчи ўринга сазовор бўлганлиги қалбларга беқиёс шодлик ва фахру ғурур бахш этди. Айниқса, боксчиларимизнинг мислсиз жасорати бутун дунёни ҳайратга солди. Улар умумжамоа ҳисобида шоҳсупанинг энг юқори поғонасини забт этишди. Энг асосийси, истиқлол йилларида Ўзбекистон хомашё етиштирувчи аграр ўлкадан саноати юксак даражада ривожланаётган, жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан энг тараққий топган давлатлари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаётган давлатга айланди. Мавжуд корхоналар такомиллаштирилиб, янгидан турли йўналишдаги юзлаб ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилди. Бундай юксалишларни шаҳримиз мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Мамлакатимизнинг энг йирик саноат шаҳарларидан ҳисобланган Навоийда йирик саноат корхоналарини модернизациялаш, иқтисодий самарадорлигини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бунга "Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида хорижий компаниялар билан ҳамкорликда ишга туширилган замонавий буғ-газ қурилмасини мисол келтириш мумкин. Айни пайтда юқори тежамкорлик асосидаги худди шундай технологик қурилманинг иккинчи блоги ҳам бунёд этилаяпти. "Қизилқумцемент” ациядорлик жамиятида ҳам кенг кўламдаги янги қувватларни ишга тушириш, маҳсулот ишлаб чиқариш сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар амалга оширилганлиги кутилган самараларни бераяпти. Бундай ижобий ўзгар ишлар, тараққиёт одимларини "Навоийазот”АЖ мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Корхонада ишлаб чиқаришни энг замонавий технологиялар асосида модернизациялаш мақсадида 1 миллиард 700 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, янгиланиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Шунга муносиб равишда маҳсулот экспорти ҳажми ҳам йил сайин ортмоқда. Шу йилнинг олти ойида тармоқ ва ҳудудий корхоналар томонидан 172,9 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастури асосида тўртта ҳудудий корхоналар томонидан салкам 900 миллион сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.  Қудратли саноат корхоналари билан бир пайтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳам жадал ривожланмоқда. Биргина 2016 йилнинг биринчи ярмида 176 та кичик бизнес субъекти янгидан ташкил этилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 106 миллиард сўмлик банк кредитлари ажратилди. Шулар билан бир қаторда шаҳарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, аграр соҳани ривожлантириш йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Шу мақсадда умумий майдони 64 гектардан ортиқ 67 та иссиқхона хўжалиги ташкил этилди. Натижада йилнинг ўтган даврида қиймати 676,7 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Истиқлол берган имкониятлар ижобати айниқса, қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўламларининг кенгайганлигида яққол намоён бўлмоқда. Торобий кўчасида қад кўтарган жаҳон андозалари даражасидаги "Ёшлар” спорт мажмуасини ўз ичига олган бутун бир спорт шаҳарчаси, капитал таъмирланиб, бетакрор гўзал қиёфа касб этган ҳолда кексаю ёш ҳамшаҳарларимизнинг севимли ҳордиқ масканига айланган марказий маданият ва истироҳат боғи, "Фарҳод” маданият саройи ҳудудидаги яна бир ҳордиқ маскани, кўплаб ижтимоий ва маданий-маиший йўналишдаги бинолар навоийликлар манфаатларига, Ватан тараққиётига хизмат қилаётганлигини яна бир бор қайд этиш қувончлидир. Шаҳарда байрамга ҳар томонлама қизғин ҳозирлик кўрилди. Бунда мамлакатимиз Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори дастуриламал вазифасини ўтади. Корхона, ташкилот ва муассасалар, маҳаллаларда "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилди. Буларнинг барчаси юртдошларимизнинг мустақиллигимиз мазмун-моҳияти ва аҳамиятини янада теранроқ англашларига хизмат қилганлиги шубҳасиз. Халқимизнинг "Тўйга тўёна билан” деган нақли бежиз эмас. Улуғ айём олдидан, 20-21 август кунлари Навоий шаҳрида ҳам байрамга бағишланган умумхалқ ҳашарида барча бирдек фаол қатнашди. Бундан шаҳримиз янада гўзал ва кўркам тус олди. Хулоса қилиб айтганда, навоийликлар байрамни муносиб совғалар билан, эртанги кунга қатъий ишонч билан, шоду хуррамликда қарши олаяпти. Жумладан, мустақиллигимизнинг 25 йиллиги шодиёналари арафасида 253 оилага мўлжалланган кўп қаватли уй-жойлар, вилоят хўжалик суди ва пенсия жамғармаси бинолари, инвестиция дастурига киритилган 2-сонли оилавий поликлиника, сил касалликлари шифохонаси ҳамда таълим муассасалари, спорт иншоотларининг, кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлари савдосига ихтисослашган йирик "Янги ҳаёт” гипермаркети фойдаланишга топширилиши, шаҳар марказида яна бир замонавий савдо хизмати кўрсатиш мажмуининг, 18-кичик туман ҳудудидаги канализация ва ичимлик суви тармоғининг, шунингдек, бошқа қатор объектларнинг ишга туширилиши шаҳар аҳлининг байрамга муносиб совғасидир. Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Сизларни яна бир бор мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этаман, Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши йўлидаги фаолиятингизда янги муваффақиятлар, ҳаётингизда бахт ва омад тилайман. Мамлакатимиз мустақиллиги абадий бўлсин! 


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!