JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar » “УМИД НИҲОЛЛАРИ-2017” ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

“УМИД НИҲОЛЛАРИ-2017” ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

27-04-2017 13:50 Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar

Улар жамоавий баҳсларда 12 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, жами 18 та медалларга сазовор бўлдилар. Шаҳар ўқувчи-спортчилари, айниқса, футбол, курашнинг турли йўналишлари, енгил атлетика, қўл тўпи, бадиий ҳамда спорт гимнастикаси, сузиш спорт турлари бўйича бўлиб ўтган қизғин курашларда вилоятда тенгдош спортчилар ўртасида энг кучли эканликларини амалда исботлашди.

2017 йил 17 апрель куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар” спорт мажмуасининг муҳташам спорт саройида бўлиб ўтган вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросимда ана шулар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тантанали тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради. Шундан сўнг Навоий шаҳри ҳокими Умарбек Халилов сўзга чиқиб, навоийлик ёш спортчиларни "Умид ниҳоллари- 2017”мусобақаси вилоят босқичидаги ишончли ғалаба билан қутлади ва уларга мусобақанинг ҳал қилувчи республика баҳсларида омад тилади. Ғолиб ва совриндор спортчиларга кубок, тегишли даражадаги диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

– Шаҳримиз терма жамоасининг ғалабасида мактабимиз ўқувчиларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор, – дейди 2-умумтаълим мактаби директори, халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгаши депутати Клара Турсунназарова. – Улар, айниқса, футбол, қўл тўпи, енгил атлетика, ўзбек жанг санъати, миллий, белбоғли, Юнон-рум, Дзюдо ва эркин кураш бўйича юқори натижаларни қўлга киритишди. Буларнинг барчаси мамлакатимизда болалар спортининг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги туфайлидир.

– Ҳал қилувчи финал баҳсида Конимех тумани футболчилари устидан 3:0 ҳисобида устун келдик, – дейди футбол жамоаси аъзоси, 5- умумтаълим мактаби ўқувчиси Дадахон Зиятов. – Эндиги мақсадимиз мусобақанинг масъулиятли республика босқичида ҳам ғолиб чиқишдир.

Тантанали маросим 1- ҳамда 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган замонавий ва мумтоз рақс санъати намуналари намойиши билан якунланди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!