JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

КЎНГИЛЛАР ЧАРОҒОН БЎЛДИ

Вилоят маданият бошқар­ма­сининг концертлар залида Навоий шаҳар ҳокимлигининг маданият бўлими, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармасининг Навоий шаҳар бўлин­маси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 50 ёшдан ошган фахрийлар қатнашди. Уларнинг миллий қўшиқчилик санъати ва номоддий маданий меросни ўзида мужассам этган мумтоз ҳамда лирик қўшиқлар, лапар, ёр-ёр, алла ва ўланлар, миллий рақслар ва якка соз ижрочилиги бўйича чиқишлари томошабинлар томонидан қизғин олқишлар билан кутиб олинди.

– Кўрик-танловдан кўзлан­ган асосий мақсад унут бў­ла­ётган миллий қўшиқчилик санъати анъаналарини тарғиб қилиш, ривожлантириш ва ёш авлодга етказиш, кекса санъаткорларни рағбатлантириш, қўллаб-қувват­лаш ҳамда миллий маданий мерос намуналарини ижро этиш имкониятларини кенгайтиришдир, – дейди Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси Навоий шаҳ­ар бўлинмаси раиси Раҳматулла Улуғ­бердиев. – Тадбир давомида ҳар бир қатнашчининг чиқиши томошабинларда катта қизиқиш уйғотганлиги ҳам тадбирнинг нечоғли фойдали бўлганлигини кўрсатди.

Чиндан ҳам кекса санъаткорларнинг юксак ижрочилик маҳорати, халқимизнинг азалий орзу умидлари, интилишлари ифодаланган мумтоз қўшиқлар, лапар ва миллий рақслардан кўнгиллар чароғон бўлди, қалблар эзгуликлар-ла йўғрилди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра Камола Боқиева кўрик-танлов ғолибаси деб топилди. Бақо Саидов ҳамда Фазлиддин Бў­роновлар фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди. Тадбирда иштирок этган Навоий шаҳар ҳокимининг ўринбосари Умрзоқ Муродуллаев уларга ва турли номинациялар бўйича ғолибларга тегишли даражали дипломлар ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғаларини топширди.

Шундан сўнг кўрик-танлов қатнаш­чи­лари ҳамда унга ташриф буюрган отахон ва онажонлар учун тўкин дастурхон безатилиб, ош тортилди.

Нилуфар ТАШБАЕВА, шаҳар Маданият

бўлими оммавий

тадбирлар режиссёри.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!