JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar » ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ – ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ – ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

28-07-2017 10:25 Tadbirlar, uchrashuvlar, Navoiy shahri

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида халқ хўжалиги мас­кан­­лари, шунингдек, аҳо­ли тураржойларидаги мавжуд иситиш ва ёритиш тар­моқ­­ларининг ёнғинга қарши ҳолатлари текшириб чиқилиб, бино ва иншоотларда ёнғин хавф­сизлигини таъминлаш мақ­са­дида меҳнат жамоалари билан йиғилиш ва учрашувлар ўтказилаяпти.

Аҳоли яшаш жойлари, корхона, ташкилот, муассаса, ай­ниқ­са, мактаб, "Меҳри­бон­лик уйи”, мактабгача таълим ва даволаш муассасаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг қам­ровли профилактик ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тад­бирларда иштирокчиларга фу­қароларнинг оловдан фойда­ланишда эҳтиётсизликлари, газ ва электр ускуналардан нотўғри фойдаланишлари, носоз иситиш печларни ишлатиш, ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўли­ши мумкинлиги атрофлича тушунтирилди.

Шу мақсадда маҳаллаларда ёнғин хавф­сиз­лигини ва фу­қаро­лар осойишта­ли­гини таъминлаш­га қаратилган тадбирларни юқо­ри савияда бажариш йўлида ҳуду­дий профилактика инспектор­лари, ички ишлар идораларининг бошқа соҳавий хизматлари, маҳалла пос­бонлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ички ишлар идораларининг бошқа соҳа хизматлари билан жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, содир этилган жиноятларни иссиғида очиш, қонунбузилиш ҳол­ларини, қидирувда бўлган шахсларни, катта миқдорда товар-моддий бойликларни сақлаш, ноқонуний қурол сақлаш, наркотик моддаларни сақлаш, сотиш, ўстириш ҳолат­ларини, ноқонуний спирт­ли ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда бош­қа ҳолатларни аниқлаб, керакли ҳужжатларни расмийлаштирилган ҳолда чора кўриш учун тегишли соҳа хизматларига тақдим этилиши назоратга олинди.

Жумладан, инсонлар ҳаё­ти­ни ёнғин­лардан ҳимоя этиш, кенг омма орасида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида рес­публика, вилоят ва шаҳар телевидениялари орқали 68 та кўрсатув, радиотармоқлар орқали 445 та эшиттириш ташкил этилди, кўп нусхали газеталар саҳифаларида 57 та ва ишлаб чиқариш корхона ҳамда ташкилотлари деворий рўзномаларида 58 та мақолалар чоп этилди.

Ёнғинларнинг аксарият қис­­ми аҳоли тураржойларида содир бўлаётганлигини эътиборга олиб, вилоятдаги 167 минг 947 та аҳоли яшаш уйларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилаш мақса­дида 75 минг 634 тасида текширувлар ташкиллаштирилиб, 178520 нафар аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди.

Ёнғиннинг салбий оқибат­ла­­ри, инсониятга етказадиган моддий ва маънавий зарарини халқимиз яхши билади. Шу боис аҳоли билан ўтказиладиган тар­ғи­­бот-тушунтириш ишлари самарадорлигини янада ошириш, бу борада маҳалла, шаҳар ва туман ҳокимликлари, профи­лактика инс­пекторлари билан ҳам­кор­лик­ни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар ва аҳоли билан ўтказиладиган тадбирларда юз берган ёнғин оқибатлари видеоролик­лар орқали намойиш этилиб, чу­қур тушунтирилмоқда. Энг муҳими амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар муваф­фа­қиятларга омил бўлаётир.

Завқиддин ФАРДАЕВ,

Навоий вилояти

ИИБ ЁХБ бошлиғи,

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!