JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

БУЮК ИНСОНГА ЭҲТИРОМ

Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов юртдошларимиз қал­би­дан мангу жой олди. Зеро, қомусий илм, олий даражадаги раҳбарлик салоҳияти соҳиби, она Ватанига, эл-юртига чексиз меҳр-муҳаббатла йўғрилган қалб эгаси бугун орамизда йўқ.

Буюк тарихий шахс, бутун дунёда тан олинган доно давлат раҳбари навқирон ва ўзи ишонч билан таъкидлаган Келажаги буюк давлатни чорак аср давомида моҳирона бошқарди. Ватандошларимизнинг чексиз ҳурмат-эҳтиромини қо­зонди. Миннатдор Ўзбекистон хал­қи унинг порлоқ хотирасини бир умр унутмайди.

Куни кеча бутун мамлакатимиздаги каби Навоий шаҳридаги "Хурсанд” маросимлар саройида ҳам Биринчи Президентимиз вафотининг бир йиллиги муносабати билан унинг хотирасига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унга вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, нуронийлар, меҳ­нат фахрийлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, маҳаллалар вакиллари таклиф этилди.

Тадбир қатнашчилари Ислом
Абдуғаниевич Каримовнинг жасо­ратларла тўлиқ умр йўли, ҳа­ё­ти­нинг сўнгги нафасигача элим деб, юртим деб ёниб яшаганлигини яна бир бор чуқур ҳурмат билан ёдга олишди.

– Биринчи Президентимиз Ярат­ганнинг назари тушган инсон эдилар, – дейди Шариф Ҳожи ота Муҳаммадиев. – Йўқса, давлат мустақиллигини қўлга киритиш, уни истиқлолнинг дастлабки даврларидаги даҳшатли муаммолар, ёвузкорона тажовузлар гирдобидан оқилона олиб чиқиш, бугун дунёда муносиб ўрнини эгаллаган, тараққиёт йўлидан ишонч билан дадил одимлаётган давлатга асос солиш ҳар қандай давлат раҳбарига ҳам насиб этавермайди. Илоҳим, у кишининг жойлари жаннатда бўлган бўлсин...

Маросимда Қуръондан тиловатлар қилинди, қўллар дуога очилди.

Олим ХЎЖАЕВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!