JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ГИЁҲВАНДЛИК – УМР ЗАВОЛИ

Бугунги кунда гиёҳвандлик бутун дунё халқлари бошига кўплаб кулфатларни келтирмоқда. Юртимизда бу иллатнинг олдини олиш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Биргина Навоий шаҳар ички ишлар ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш борасида ўтказилаётган тадбирлар ҳам шулар жумласидандир.
Жорий йил бошидан Навоий вилоят ва шаҳар ИИБ бош­лиқларининг "Ёшлар ора­­сида гиёҳвандлик воси­та­ларини тарқалишига қар­ши курашиш ойлиги” дои­ра­­сида тезкор-профилактик тадбирларини ўтказиш юзасидан тегишли фармойи­ши чиқарилиб, шу асосида шаҳар ҳудудидаги барча олий ўқув юртлари, коллеж, мактаб ва лицейларда "Ёшлар орасида наркотик моддаларни тарқалишига қарши кураш” ҳамда "Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзуларида профилактик тадбирлар ташкил этилди. Ушбу жараёнда ёшлар билан очиқ мулоқотлар, суҳбатлар уюштирилиб, улар эътиборига огоҳликка ундовчи "Умр заволи” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Бундан ташқари, ҳудудда 1 майдан 30 июнга қадар кенг қамровли "Қорадори – 2017” тадбирларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Ушбу тадбирлар давомида Навоий шаҳри ҳудудида наркотик воситалар билан боғлиқ 23 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, жиноятчилардан 234 грамм 760 миллиграмм наркотик воситалари далилий ашё сифатида олингани барчамизни янада сергак ва огоҳ бўлишга ундайди.
Жумладан, "Қорадори – 2017” тадбири давомида шундай қонунбузарлик ҳо­ла­ти­ни содир этган Қизилтепа туманида яшовчи М.З. қо­нунга хилоф равишда 80 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддасини шаҳримиздаги вилоят ҳокимлиги биноси рўпарасида жойлашган автобекатда Нурота туманида яшовчи С.Ж. номли фуқарога сотаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар холислар иштирокида олинди. Шунингдек, шаҳардаги Ўзбе­кис­тон маҳалласида яшовчи К.Н. нинг хонадони гумонланиб текширилганда, у жиноий шериклари билан бирга қўлбола усулда тайёрланган гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб, истеъмол қилиб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Респуб­ликаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган.
Албатта, юқоридаги ҳо­лат­лар оилаларда ота-оналарни, таълим муассасаларида педагог ходимларни, умуман, барча-барчамизни янада сергак, ёшлар тарбиясига масъулиятли ва эътиборли бўлишга ундайди.
Хуршид ПЎЛАТОВ,
катта лейтенант.
Лазиз ОЧИЛОВ, капитан.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!