JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШУВ

23-12-2017 18:22 Tadbirlar, uchrashuvlar, Navoiy shahri

Ҳудудларда фаолият кўрсатаётган Халқ қабулхоналари ҳамда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида жойларда маҳаллалар аҳолиси билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Шаҳримизнинг "Тинчлик” маҳалласи­даги 9-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган шундай тадбирда вилоят ҳамда шаҳардаги бир қатор ташкилот ҳамда корхоналар, муассасалар раҳбар­лари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Тадбирни шаҳар ҳокими Умарбек Халилов бошқариб борди.
Йиғилиш кун тартиби доирасида аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олиш, коммунал хизмат ва бошқа масалалар юзасидан мулоқотлар олиб борилди.
Хусусан, унда маъруза қилган вилоят ҳо­кими Қобул Турсунов ҳудудларда бар­қа­­рорликни таъминлаш, аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш, сектор раҳбарлари томонидан жойлардаги муаммоларнинг бартараф этилиши ҳамда жамиятда қонунийликни қарор топтириш масалаларига алоҳида тўхталди. Шунингдек, шаҳар ҳокими У. Халилов ҳам сўзга чиқиб, жорий йилда "Тинчлик” маҳалласи аҳолисини доимий ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳудудда 400 метрлик сув қувурлари янгиланиб, масала ечилгани ва 2018 йилда айни шу мақсад учун яна қўшимча равишда 485 миллион сўмлик маблағ йўналтирилиши режалаштирилаётганлигини таъкидлади. Бундан ташқари, у маҳалладаги бўш ётган бино қайта таъмирланиб, 20 нафар ногирон доимий яшаш жойи билан таъминлангани, мазкур бинонинг иккинчи қаватида эса кичик ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилгани ҳақида ҳам маълумот берди.
Йиғилиш давомида маҳалла аҳолиси томонидан бу ерда кутубхона, дорихона, савдо маркази, нуронийлар чойхонаси, тантаналар уйини қуриш, автобус қатновини тартибга солиш каби масалалар юзасидан тушган саволларнинг ечими бўйича масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Меҳринисо МУХИТДИНОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!