JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar » Хотин-қизлар спартакиадаси

Хотин-қизлар спартакиадаси

Унда Навоий шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар маҳаллалар кенгаши, халқ таълими бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий шаҳар кенгаши, Қизил ярим ой жамияти шаҳар бўлими, ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти” бўлими, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ҳомий ташкилотлар иштирок этди. Тадбирни Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шалола Ҳамидова очиб берди.

– Хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган ушбу мусобақа биринчи навбатда аёлларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилгани уларга нисбатан бўлаётган катта эътибор намунасидир, – дейди халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Клара Турсунназарова. – Чунки аёл жамиятимиз асосий бўғини ҳисобланадиган оиланинг мустаҳкам таянчидир. Шундай экан, бугунги ўтказилаётган хотин-қизлар спартакиадаси мусобақалари ҳам аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим омиллардан бири бўлади, десак янглишмаймиз.

Байрамона ташкил этилган уч ёш тоифасида, жумладан, 45-60 ёшлилар, 30-45 ёшлилар ҳамда 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар спартакиадаси мусобақаси чизиғида дастлаб, 400 метр масофага югуриш бўйича 45-60 ёшли аёллар саф тортди. Бу ёш тоифасида "Ўзбекистон” маҳал­ласи фуқароси Нигора Саидова биринчиликни қўлга киритди.

– Мен бундай спорт мусоба­қа­ларида доимий иштирок этиб келаман, – дейди Навоий маданият ва санъат коллежининг тасвирий санъат йўналиши ўқитувчиси, спар­такиада ғолиби Марғуба Ўринова. – Бугунги тадбир ташкилотчиларига чин қалбдан ташаккур билдирамиз. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан биз аёлларга қаратилаётган эътибор – келажагимиз ворислари бўлмиш соғлом авлодни камол топтиришга қаратилаётган эътибор, деб биламан. Чунки аёллари эъзозланган юртнинг келажаги порлоқ ва халқи осойишта яшайди.

– Хотин-қизларнинг ижтимоий – сиёсий ҳамда жамиятдаги фа­оллигини ошириш, уларни ҳар то­монлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мус­таҳ­камлаш борасида кенг кў­лам­даги ишлар амалга оширилаётир, – дейди 30-45 ёш тоифасида му­со­бақа ғолиблигини қўлга киритган Лобар Исматова. – Шу маънода бугунги спартакиада мусобақасини ўтказишдан мақсад ҳам шаҳри­миз­даги хо­тин-қизлар фаолиятини қўл­лаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, 30 ёшгача хотин-қизлар тоифаси ўртасида мусобақа ғолиблигини Юлдузхон Холмуродова қўлга киритди.

Спартакиада якунида номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқ­ланиб, улар Навоий шаҳар ҳоким­ининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсда­лик совғалари билан тақдир­ландилар.

Ў. САНОҚУЛОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!