JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar » Хотин-қизлар муаммолари бартараф этилмоқда

Хотин-қизлар муаммолари бартараф этилмоқда

Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралда
"Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят адлия бошқармаси, Навоий шаҳар прокуратурасининг масъул раҳбарлари, шаҳар ички ишлар идоралари ва ФҲДЁ органи ходимлари, диний идоралар вакиллари, турли ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари, маҳаллалар раислари ҳамда жиноятчиликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар иштирок этди.

Йиғилишни Навоий шаҳар ҳо­ки­ми ўрин­босари, Хотин-қизлар қў­ми­таси раи­си Ш. Ҳамидова олиб борди.

Дастлаб сўзга чиққан маърузачилар хотин-қизлар ўр­та­си­да содир этиладиган жиноят ва ҳу­қуқ­­бузар­лик­ларнинг олдини олиш, жиноят қилишга мойил бўлган қизу аёллар, нотинч оилалар билан алоҳида ишлашнинг самарали усуллари, ижобий натижалари тўғрисида сўз юритди.

Бундан ташқари, юқоридаги фар­мон билан тасдиқланган Дас­турнинг 51-52-бандлари бўйича хотин-қизлар қўмитаси бошланғич таш­килотлари раислари ва фаол аъзоларини рағбат­лантириш, уларни қўллаб-қув­ват­лаш юзасидан белгиланган топ­ши­риқлар ҳам муҳокама этилди. Шу билан бирга масъул мутасадди ходимлар турли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳ­барларига нотинч оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, оилавий ажримлар, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш ҳамда никоҳ тўйларини дабдабаларсиз ва ихчам тарзда ўтказиш тўғрисида тушунча ҳамда тавсиялар беришди.

Ҳозирги кунда Президентимизнинг юқоридаги қайд этилган фармони юзасидан умумтаълим мактабларида ҳам қатор ишлар амалга ошириб келинаяпти. Жумладан, фармон доирасида 9-умумтаълим мактаби ўқувчи қизлари ўртасида ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга доир давра суҳбатлари ташкил қилинди. Бундан ташқари, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз байрамлари муносабати билан мактабда фаолият юритаётган кам таъминланган аёллар ҳамда нафақадаги аёл ўқитувчилар ҳолидан хабар олинди.

Шунингдек, яқинда шаҳримизда ўтка­зил­ган "Соғлом аёл ойлиги” тадбирлари доирасида хотин-қиз­ларимиз тиббий кўрикдан ўтишди ва олиб борилган мулоқотлар жараёнида ўзларининг соғлом турмуш тарзига оид билим ва тушунчаларини янада бойитишди.

Дилфуза РАХИМОВА,

Навоий шаҳридаги 9-мактабнинг

хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!