JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Seminar, uchrashuv, savol va javoblar

Seminar, uchrashuv, savol va javoblarСАЙЛОВЛАР ҚОНУН ТАЛАБИ АСОСИДА БЎЛАДИ

Юртбошимиз маҳалла ҳақида гапира туриб, унга "демократия дарсхонаси” дея таъриф берганди. Дарҳақиқат, маҳалла демократик қадрият ва тамойиллар қарор топган мўътабар маскан сифатида тобора ривож топмоқда. "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ана шундай мақсадларни қамраб олганлиги билан ҳам эътиборлидир. Жумладан, унда очиқ овоз бериш тартиби аниқлаштирилди. Қонуннинг 23-моддасига фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) раислик қилувчи йиғин раиси лавозимига кўрсатилган номзодни амалдаги таклифларнинг келиб тушиш тартибига қараб эмас, балки алфавит тартибида овозга қўйиш ва фуқаролар йиғини раиси лавозимига кўрсатилган номзодлар бўйича овоз бериш ўтказилганидан сўнг, раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига кўрсатилган номзодларни ҳам алфавит тартибида эълон қилиш ва улар учун овоз беришни таклиф қилиш ҳақидаги янги нормалар киритилди. Шу кунларда эса республикамизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Куни кеча шаҳримиздаги "Фарҳод” маданият саройида "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий – ҳуқуқий асослари” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Уни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Эркинжон Турдимов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.Seminar, uchrashuv, savol va javoblar

– Бўлажак сайловларда вилоятдаги 340 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоллари) ва уларнинг 3300 нафардан зиёд маслаҳатчиларини сайлар эканмиз, – деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. – Аввало, маҳаллага фидойи, билимли, элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган, обрў-эътиборли инсонларни сайлашимиз керак.

– Сиз сайлаган маҳалла оқсоқоллари, – дейди Олий Мажлис Сенатининг Раиси Илгизар Собиров. – Халқнинг ўтидан кириб, сувидан чиқадиган бўлсин. Навоий вилоятида шундай фидойи инсонлар кўп. Биз қандай маслаҳат керак бўлса тайёрмиз. Бўлиб ўтадиган сайловларимиз қонун талаблари асосида ташкил этилиши кўп жиҳатдан сизларга боғлиқ.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Илгизар Собиров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девонининг назорат-ахборот бўлими мудири Абдураҳмон Бобоев иштирокчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берди.

Иззатулла ҒАЗНАЕВ,

Муаллиф олган сурат.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!