JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Семинар тафсилотлари

Семинар тафсилотлариКЎЗЛАНГАН МАҚСАДГА ЭРИШИЛДИ

Жорий йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Навоий шаҳридаги "Техноплаза” меҳмонхонасида "Тадбиркорликни ривожлантириш омиллари ва муаммолари” мавзусида Навоий вилоятидаги тадбиркор аёллар учун семинар ўтказилди. Семинар "Тадбиркор аёл” Ўзбекистон Ишбилармон Аёллар Ассоциацияси ҳамда "Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти” томонидан ташкил этилди. Семинарда "Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти” нинг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори, элчи Дьерд Сабо, "Тадбиркор аёл” Ўзбекистон Ишбилармон Аёллар Ассоциацияси раиси ўринбосари Г.Юсупова иштирок этиб, лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини тушунтириб берди. Семинарда иштирок этган 46 нафар иштирокчилар (коллеж битирувчилари, тадбиркор аёллар, ўз ишини энди бошлаган тадбиркорлар) ўз саволлари ва муаммолари билан мурожаат қилишди.

Семинарнинг 2-кунида вилоят Солиқ бошқармаси, Марказий банк, Микрокредит банк, вилоят Божхона бошқармаси, вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, вилоят Иқтисодиёт бошқармаси, Бозор савдо комплекси, Давлат мулкини ижарага бериш бошқармаси, вилоят Архитектура бошқармаси раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбиркорлар томонидан асосий кўтарилган масалалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти, сут ва сут маҳсулотлари экспорти, экспорт қилинадиган маҳсулотларга қуйиладиган талаблар, шартномалар тузиш тартиби, имтиёзли кредитлар ва уларни олишда учрайдиган муаммо ва тушунмовчиликлар бўлиб, уларни қандай ҳал этиш масалалари юзасидан фикрлар билдирилди.

Иштирокчилар кўтарилган муаммоларга семинар давомида ечим топишди, шу билан снминар ўз кўзлаган мақсадига эришди.

Гўзал Саъдиева
Шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!