<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>

ҚАДРИ БАЛАНД УСТОЗЛАР

03-10-2014 15:55 Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar  
&#1178;АДРИ БАЛАНД УСТОЗЛАР
Куз ҳавосининг ёқимли ифори... Баҳорнинг майин шабадасини келтиргандек гўё. Чеҳраси баҳор гулларидек яшнаб, табассум билан “Фирдавс” тўйхонасига карнай-сурнай садолари остида устозлар ташриф буюришмоқда. Улар қадри улуғланадиган юртда бугун байрам шодиёнаси ҳукм сураётир...
Тадбир ташкил этилган муҳташам бино вилоятимиздаги турли таълим муассасаларидан келган ўқитувчи, мураббийлар билан тўлган. Меҳр тўла кўзларда қувонч, чеҳраларда ҳаяжон барқ урган. Шу куни игна билан қудуқ қазишдек машаққат билан ҳар бир болага ҳарф, илм ўргатишнинг заҳматини бир зумга унутишди улар. 
Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, фидойи касб эгаларини самимий муборакбод этди. Шундан сўнг соҳа ривожи учун камарбаста бўлган устоз ва мураббийларнинг бир гуруҳи вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. 
– Мамлакатимизда биз, устозларга қаратилган эътибор давлат сиёсати  даражага кўтарилган, – дейди Қизилтепа туманидаги 23-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шоҳсанам Хидирова. – Француз тили фанидан 29 йилдан буён ўқувчиларга сабоқ бераман. Шогирдларим вилоят олимпиадаларида, билимлар беллашувида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.  Байрам арафасида менинг камтарона меҳнатларим инобатга олиниб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланишим мактабимиз жамоасини ниҳоятда қувонтирди. Бу мени янада изланишга, баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги вазифамнинг  масъулиятини чуқур ҳис этишга ундайди.
Устоз... У шундай буюк зотки, айнан уларнинг ўгитлари, сабоқлари билан дунёни англаймиз. Бугун юртимизда бу фидойи касб эгалари учун халқаро талаблар асосида барча шарт-шароитлар яратиб берилганки, бу энг аввало, комиллик сари интилаётган Ўзбекистон фарзандлари, уларнинг келажаги учун.
– Ойнаи жаҳон орқали муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг биз, ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини эшитиб, қалбим ифтихорга тўлди, – дейди шаҳримиздаги 8-мактабгача таълим муассасаси мудираси Манзура Ражабова. – Бу йилги байрам, чин маънода, ҳақиқий шодиёнага айланди. Чунки 29 сенябрь куни  “Фарҳод” маданият саройида шаҳар ХТМФМТТЭБ томонидан ташкил этилган “Таъзим сизга, устозлар!” деб номланган байрам тантанаси бизга жуда манзур бўлди. Унда шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов менга Республика Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиғини топширганларида юртимизда биз, мураббийларга кўрсатилаётган эҳтиром нақадар чексизлигини дилдан ҳис этдим.
Мазкур тадбирда қалбида шукроналик ва мамнунлик туйғулари уфурган зиёкорлар меҳнатлари эътироф этилиб, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги жонкуярликлари учун уларнинг бир гуруҳи тақдирланди. Булар орасида шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Диляра Тухфатуллинанинг таълим соҳасидаги самарали хизматлари, фидойилиги учун ҳукуматимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиши шаҳримизда таълим тизимининг замонавий асосда такомиллашганини кўрсатиб туради.
 Байрам тантанасида илму маърифат чароғбонлари – ўқитувчи ва мураббийларга билдирилган самимий тилаклар табрикларга уланди. Санъат аҳлининг қўшиқ ва рақслар гулдастаси байрам тароватига ўзгача кайфият, қувонч бағишлади.


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!