<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar » СЕМИНАРДА ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР МАВЗУСИ

СЕМИНАРДА ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР МАВЗУСИ

03-10-2014 16:40 Tadbirlar, uchrashuvlar, Yangiliklar  
СЕМИНАРДА ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР МАВЗУСИ
“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида она ва бола муҳофазаси билан боғлиқ масалаларни ёритишда ОАВ салоҳиятини кучайтириш” лойиҳасига бағишланган семинар “Камилла” меҳмонхонасининг анжуманлар залида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЮНИСЕФ ва халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази  ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш борасида батафсил сўз юритилди.
– Соғлом бола дунёга келиши учун, аввало, она саломат бўлиши лозим, – дейди вилоят “Она ва бола скрининг” маркази директори Маҳфуза Ҳамроева. – Бўлажак оналарга эътибор қаратиб, уларни асраб-авайлаш ҳар бир хонадон эгаларининг бурчи ҳисобланади. Ўзбек оиласида келинга яхши муносабатда бўлиш, уни парваришлаш лозимки, у руҳий тушкунликка тушмасин, жисмонан мадорсиз бўлиб қолмасин. Ҳомиладор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласак, жамиятда соғлом болалар туғилади.  
Шунингдек, семинарда мустақиллик йилларида мамлакатимизда кўплаб ихтисослаштирилган тиббий масканлар барпо этилганлиги, аёллар соғлигини мустаҳкамлашга жиддий эътибор берилаётганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди.


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!