<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Tadbirlar, uchrashuvlar » ИШБИЛАРМОНЛАР ИМКОНИЯТЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

ИШБИЛАРМОНЛАР ИМКОНИЯТЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

   "Фарҳод” маданият саройида Навоий вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатовнинг шаҳарда фаолият юритувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳамда шаҳар ҳокимликларининг масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда жорий йил 15 майдаги Фармони юзасидан шаҳримизда амалга оширилаётган ишлар танқидий ва таҳлилий муҳокама этилди. Жорий йилнинг 8 июль куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Рес­публика бош вазири Ш. Мирзиёев раислигида республика ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда давлат мулки объектларини тадбиркорларга бериш масалаларига бағишланган селектор йиғилишидаги тавсиялар, жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан Дастур ишлаб чиқиш, жойларда фаолият юритмаётган кичик бизнес субъектлари фаолиятини тиклаш ёки тугатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида батафсил сўз юритилди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов йиғилиш қатнашчиларига мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фаровонлигини таъминлаш борасида амалга  оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари ҳақида сўзлар экан, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўрни муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади. Учрашувда тадбиркорларга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш, улар фаолиятига ноқонуний аралашмаслик, муаммоларини бартараф этиш, шаҳар кўчаларига тадбиркорлар учун баннерлар осиш ҳамда намунали тадбиркорлар фарзандлари таълим олаётган ўқув муассасаларига фахрий ёрлиқлар жўнатиш лозимлиги қайд этилди. Йиғилишда иштирок этган айрим тадбиркорларнинг  муаммолари бартараф этилиб, намунали тадбиркорларга мутасадди ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!