Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “QIZILQUMSEMENT”АЖ – БИРИНЧИ БЎЛДИ
Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar, Navoiy shahri, Yangiliklar > “QIZILQUMSEMENT”АЖ – БИРИНЧИ БЎЛДИ

“QIZILQUMSEMENT”АЖ – БИРИНЧИ БЎЛДИ


24-11-2017, 17:14. Muallif: deputat



Вилоятимиз марказидаги "Аладдин” сунъий қопламали спорт майдонида  мини-футбол бўйича Навоий шаҳар "Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди. 

Унда Навоий шаҳар ва Конимех туманидан ташриф буюрган йигирма тўрт жамоа ўзаро баҳсга киришди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар иштирокчиларнинг пухта тайёргарлигини намоён қилди. Икки кун давом этган беллашувлар кучлиларни аниқлаб берди. Учинчи ўрин соҳиби бўлган Конимех туманидаги иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежи жамоасининг сардорини суҳбатга тортдик. 
– Турнир ташкилотчиларига раҳмат. Ҳар бир иш ниҳоятда аъло даражада бажарилди. Йигирма тўрт жамоа ичидан фахрли ўринни эгаллаш биз учун кутилмаган омад. Бунга ҳар биримиз астойдил меҳнат қилиб эришдик, – дейди Ерлан Туримуратов.
Фахрли иккинчи ўринни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси эгаллади. Жамоа йўриқчи-услубчиси Дилмурод Давронов турнирда олган таассуротларини қуйидагича изоҳлади:
– Шаҳар ҳокимлигидан миннатдормиз. Мини-футбол билан шуғулланувчилар учун бу турнир келажакда катта му­со­бақаларда қатнашиш олдидан сабоқ бўлди. Биз ҳар йили "Ҳоким кубоги”да иштирок этамиз. Аммо бу йил қилган меҳ­­натларимиз, ўйин услубини тўғ­ри танлай олганимиз, футбол­чиларнинг шижоати билан сов­­риндорлар сафидан жой олдик. 


Барча учрашувларда мухлисларга кўтаринки руҳ бахшида этган, шунингдек, юқори спорт маҳоратига эга бўлган "Qizilqumsement” АЖ футболчилари биринчи бўлишди.
– Тан олиш керакки, бу йилги рақиблар жуда кучли. Улар мусобақага астойдил тайёргарлик кўрганини исботлай олишди ҳам, – дейди ғолиб жамоа ҳужумчиси Маъруф Тиллаев. – Асосийси, спорт инсонни ҳар томонлама чиниқтиради. Унга ошно бўлганлар асло ютқазмайди.
Шаҳар ҳокими Умарбек Халилов турнир сўнгида ғолиб ва совриндорларни кубок, диплом ҳамда замонавий телевизор, фаол қатнашчиларни эса қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.
Мусобақанинг муҳим жиҳати шундаки, беллашувга ташриф буюрган бобо-бувилар, ота-оналар бу спорт турига янада иштиёқманд бўлдилар. Қолаверса, кубокда ғайрат-ши­жоат кўрсатган, ўз жамоасининг шаънини ҳимоя қилган ўйин­чилар мухлису томошабин­лар олқишига сазовор бўлишди. 

Сайдулла ХУДОЙБЕРДИЕВ, 
Навоий шаҳар 
жисмоний тарбия ва 
спорт бош мутахассиси.

Ortga qaytish