Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ ШОДИЁНАЛАРИ
Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar, Navoiy shahri, Yangiliklar > ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ ШОДИЁНАЛАРИ

ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ ШОДИЁНАЛАРИ


1-01-2018, 20:40. Muallif: deputat

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган шодиёна болажонларга кўрсатилаётган эътибор ҳамда ғамхўрлик намунасидир. Байрам кечасига Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила, хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандлари таклиф этилиб, Янги йил саргузаштлари ва турли эртак қаҳрамонлари иштирокида байрамона чиқишлар ташкил этилди.
– Президентимизнинг меҳри ва эътибори билан бахтиёр инсон бўлиб, вояга етмоқдаман, – дейди Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Шакар Юлиева. – Янги йилда Қорбобога шундай мазмунда хат йўлладим: Бобожон турли эртак китоблар совға қилсангиз, энг муҳими, ота-онам соғ-саломат юришса бўлгани. Биламан улар ҳаёт, бироқ мен билан бирга эмас. Бугун Президент арчаси тантанасида тенгдошларим кўзидаги хурсандчиликни кўриб мен ҳам қувондим. Мана шундай эътиборни эъзозлаб, юртбошим хоҳлагандек комил фарзанд бўлиб улғаяман. 
Навоий вилоятида ташкил этилган тантаналарда 225 нафар болажонларга Президент совғалари топширилди. Шунингдек, Президент арчаси тадбири бир пайтнинг ўзида Зарафшон шаҳрида ҳам ўтказилди. Навоийлик ўғил-қизларнинг 344 нафари "Президент совғаси”дан баҳраманд бўлди.
Тадбирда вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирок этди.
Нуриддин РАҲИМОВ.















Ortga qaytish