Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Seminar, uchrashuv, savol va javoblar
Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar, Yangiliklar, Navoiy shahri > Seminar, uchrashuv, savol va javoblar

Seminar, uchrashuv, savol va javoblar


28-10-2013, 16:58. Muallif: administrator

Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида

Яқиндагина муҳташам шаҳар маданият ва санъат коллежининг мажлислар залида Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шаҳар Кенгаши кўмаклашувчи комиссияси ва шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган семинарнинг мавзуси «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловининг ҳуқуқий асослари”га қаратилди.

Амалий семинарни шаҳар ҳокими-шаҳар Кенгаши раиси Б.И.Жўраев кириш сўзи билан очди.

Жумладан у ўз сўзида ўтказилаётган ушбу семинарнинг асосий мақсади 2013 йил ноябрь, декабрь ойларида бўладиган сайловни қандай ўтказиш, нималарга эътибор беришга қаратилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси ўринбосари, вилоят ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Анора Явқочдиевна Бобомуродова "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказишда олдинда турган муҳим вазифалар”тўғрисида маърузаси қилди.

Семинарда "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий – ҳуқуқий асослари”ҳақида вилоят адлия бошқармаси маъсул ходими Д.Эргашев сўзга чиқди.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кўмаклашувчи комиссияси раиси, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси катта ҳуқуқшунос-консультанти Рустам Аҳмедович Арзиев эса "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича маҳаллаларда тузилган ишчи гуруҳларда иш юритишга доир тавсиялар ҳамда сайлов якуни билан сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни архивга топшириш тартиби тўғрисида” тушунча берди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга асосли жавобларни олдилар.



Ortga qaytish