Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Ko'maklashuvchi komissiya yig'ilishi
Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar > Ko'maklashuvchi komissiya yig'ilishi

Ko'maklashuvchi komissiya yig'ilishi


24-10-2013, 18:13. Muallif: administrator

ОҚСОҚОЛЛАР ЎЗ МАҲАЛЛАСИДАН САЙЛАНАДИ

 

2013 йил 24 октябрь куни Навоий шаҳар ҳокимлигининг кичик мажлислар залида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга вилоят сайловга кўмаклашувчи комиссияси ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси А.Бобомуродова иштирок этди.

А.Бобомуродова комиссия аъзоларининг бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинларида ишчи гуруҳлар билан олиб борилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлар билан танишди.

Комиссия раиси Р.Арзиев "Бинокор”, "Гулзор”, "Матонат”, "Жанубий”, "Зарафшон” МФЙларда номзодлар танлашда янада кўпроқ ҳалқ фикрини олиш ва уларнинг ўз маҳалласидан сайланиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

2013 йил 26 октябрь куни ўтказиладиган семинардан кўзланган асосий мақсад, ишчи гуруҳ аъзолари, вакиллари сайланишида (кўчалар ва кўп қаватли уйларда) белгиланган нормага амал қилишлари йиғилишга таклиф этилганларни учдан икки қисми қатнашгандагина ҳақиқий деб ҳисобланиши тўғрисида А.Бобомуродова тушунчалар берди. Вакиллар сайловини ҳақиқий ва баённомалар ўз вақтида ёзилиши ва ўз вақтида имзоланишга алоҳида этибор берилиши таъкидланди.

Шаҳар кўмаклашувчи комиссия раиси ўринбосари Б.Ҳамдамова маслаҳатчиларга номзодларни тўғри танланиши, улар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилишини айтиб ўтди. 


Ortga qaytish