Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Навоий шаҳрида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar > Навоий шаҳрида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

Навоий шаҳрида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви


21-09-2018, 09:37. Muallif: deputat

Навоий шаҳридаги "Маърифат боғи”да ташкил этилган "Раҳбар ва ёшлар” учрашувида Навоий шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, масъул ташкилотлар, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда Навоий шаҳар ҳокими томонидан "Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури ижроси бўйича ёшлар бандлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик сабабларини бартараф этиш мақсадида Навоий шаҳрининг "Тинчлик”, "Кимёгар”, "Хончарбоғ”МФЙда "Ёшлар меҳнат гузари”, аҳоли айниқса ёшларнинг маданий ҳордиқ олиши учун лазерли фавворалар барпо этилаётгани ҳақида маълумотлар берилди.

 


Шунингдек, учрашув мобайнида ўз муаммолари бўйича мурожаат қилган ёшлар масаласини ҳал этиш учун фақатгина шаҳар(туман) ҳокимлари эмас, балки барча сектор раҳбарлари шахсан масъул эканлиги, мурожаатлар соҳалар кесимида ҳал қилиниши назоратга олинганлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, ҳозирда 150 та венгер зотли қуён парвариш қилаётган, "Ёшлар-келажагимиз” дастури бўйича 50 миллион сўмга зотли сигир учун имтиёзли кредит олаётган талаба А.Ўтаевнинг тадбиркорлиги қўллаб-қувватланди. Навоий шаҳар ҳокими томонидан сут соғиш аппаратини олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Учрашув якунида фаол ёшлар Навоий шаҳар ҳокими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳозирга қадар, Навоий шаҳрида "Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури ижроси бўйича 32057 та хонадонлар ўрганилган. 27455 нафар 30 ёшгача фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилган. Шунингдек, 109 нафар ёшлар бандлиги таъминланган. Тадбиркорлик фаолияти бўйича 8 нафар ёш тадбиркорга 943 миллион сўм имтиёзли банк кредитлари ажратилган.

Навоий шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати


Ortga qaytish