Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Сайлов қонунчилигига бағишланди
Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar > Сайлов қонунчилигига бағишланди

Сайлов қонунчилигига бағишланди


22-02-2013, 12:35. Muallif: Server

"Сайловга оид конунлар ва уларга киритилган ўзгартиришлар” мазусида давра сухбати

       Навоий шахар хокимлигининг мажлислар залида халк депутатлари Навоий шахар Кенгашининг конунийликни, хукук-тартиботни ва фукаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси, вилоят ва шахар сайлов комиссияси аъзолари, Фукаролик жамиятини ўрганиш институти Навоий Минтакавий ахборот-тахлил маркази вакиллари, сиёсий партиялар Кенгашлари раислари, хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида "Сайловга оид конунлар ва уларга киритилган ўзгартиришлар” мазусида давра сухбати бўлиб ўтди.

 

       Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг махаллий хокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гурухи аъзоси, доимий комиссия раиси Рустам Ахмедович Арзиев "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги хамда "Халк депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги конунларга киритилган ўзгартиш ва кўшимчалар тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот берди.

        Шунингдек вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Жўраев, шахар сайлов комиссияси раиси Ш.Халилов конунларнинг ўзгартиш ва кўшимчалар киритилган хар бир банди хусусида алохида тўхталиб ўтдилар.

Давра сухбати кизғин бахс-мунозараларга бой бўлди.

 



Ortga qaytish