Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar, Navoiy shahri, Yangiliklar > ИНСОН АЗИЗ, ВАТАН МУҚАДДАС
ИНСОН АЗИЗ, ВАТАН МУҚАДДАС19-05-2015, 18:04. Muallif: deputat |
Навоий шаҳрида "Баркамол
авлод шаклланишида миллий ва маънавий қадриятларнинг ўрни” мавзуида
илмий-амалий семинар ўтказилди. "Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган
тадбир вилоят ҳокимлиги, Республика Байналмилал маданият маркази, Дин ишлари
бўйича қўмита, "Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Республика маънавият тарғибот
маркази ҳамда "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда шаҳримиз таълим
муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар, ўқитувчилар ҳамда байналмилал маданий
марказлар вакиллари иштирок этди. Семинарда Республика Байналмилал маданият
маркази директори Н.Муҳаммадиев "Ёш авлодни миллий ва маънавий қадриятлар
руҳида тарбиялашда миллий маданий марказларнинг роли” хусусида нутқ сўзлади.
Миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш зарур эканлиги таъкидланди. Тадбир доирасида "Инсон азиз,
Ватан муқаддас” мавзуида кўргазма ташкил этилди. Ундан халқ амалий санъати
намуналари, мусаввирларнинг ижодий ишлари ҳамда миллий либослар ўрин олди. Миллий маданият марказлари
бадиий жамоалари ва таниқли санъаткорлар иштирокидаги мусиқий дастур тадбир
иштирокчиларига манзур бўлди. Ortga qaytish |