Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “Обод қишлоқ”: шинам  уйлар, кўркам кўчалар
Bosh sahifa > Tashkiliy tuzilma, Navoiy shahri, Yangiliklar, Maqolalar > “Обод қишлоқ”: шинам  уйлар, кўркам кўчалар

“Обод қишлоқ”: шинам  уйлар, кўркам кўчалар


12-04-2018, 12:23. Muallif: deputat

Инсоннинг ҳаётга муносабатини ўзгар­тириб, оиласи билан бахтли яшашнинг муҳим омили шинам ва кўркам уй-жойга эга бўлишида, десак муболаға бўлмайди. Соғлом, доимий иш ва даромад манбаига эга инсонлар уй-жой қуриш ё хонадонини таъмирлаш, обод қилишга имкон топади. Аммо уй-жойи бор, бироқ унда бир инсон ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун мутлақо ёки қисман бўлса-да шарт-шароити йўқ кишилар ҳам борки, улар ўз турмушини яхшилашда аро йўлда қолиб келаётган эди.

Айниқса, қишлоқ жойларида шундай одамлар кам эмас. Кимнингдир уйи ўта таъмирталаб, яна бировнинг топгани дас­турхондан ортмагани учун оддий деворини таъмирлашга ҳам имкони йўқ. Бундай шароитда яшаётган аёлларнинг, фарзандларнинг руҳиятида безовталик бўлиши табиий.

Шу боис Президентимиз ғояси билан яна бир хайрли ишга қўлга урилдики, бунинг самарасида энди шундай инсонларнинг ҳаётига янги мазмун кириб келади, қишлоқларимизнинг кўркига кўрк қўшилади. "Обод қишлоқ” деб аталадиган бу лойиҳанинг биринчи босқичида қишлоқ жойларда амалдаги қонунчилик билан белгиланган қурилиш нормалари ва санитария талабларига жавоб бермайдиган, таъмирталаб уйларда яшовчи оилалар рўйхати шакллантирилади. Кейин­ги босқичда кенг жамоатчилик ва фаол ёшларни кенг жалб этган ҳолда манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда абгор аҳволда бўлган уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш, шу жумладан, узоқ ва чекка ҳудудлардаги қишлоқлар қиёфасини ўзгартириш мақсадида ҳашарлар ташкил этилади” дейилади маълумотномада.

Бу лойиҳа бўйича ишлар вилоятимизнинг Нурота ва Хатирчи туманларидаги "Чуя” ва "Хўжақўрғон” қишлоқларида бошланиб кетди. Биринчи навбатда Хатирчи ва Нурота туманларида ишчи гуруҳлар штаблари ташкил этилиб, улар доимий равишда фаолият кўрсатаяпти.

Хатирчи ва Нурота туманларидаги мазкур қишлоқларда биринчи навбатда ноқонуний қурилган қурилишлар ва деворларнинг бузилиши, ариқлар тозаланиши ва ёнидаги экилган дарахтларнинг чопилиши, чиқинди ва ахлатларни тозалаш ишлари жадаллик билан ўтказилмоқда.

Хатирчи туманида "Хўжақўрғон” қиш­лоғидаги 18 та ички кўча, жами узунлиги 7700 метр, маҳалладан ўтган туман марказига элтувчи йўллар узунлиги 2100 метр ва ушбу ҳудудда жойлашган 428 та хонадонда таъмирлаш ҳамда реконструкция ишлари бошлаб юборилган.

Нурота туманидаги "Чуя” қишлоғида аҳоли хонадонларидан ташқари, яна 2 та мактаб, 1 та коллеж, 1 та оилавий поликлиника, 1 та масжид ҳамда 4 та маҳалла гузарини, шунингдек, қишлоқлардаги йўл ва бозорларни таъмирлаш ва реконс­трукция қилиш режалаштирилган.

Р. ҚОДИРОВА, вилоят ИИБ бошлиғининг ёрдамчиси,

матбуот котиби, подполковник.

Ortga qaytish