<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Interaktiv xizmatlar » Аудиокассеталар ва дискларни ишлаб чиқиш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш

Аудиокассеталар ва дискларни ишлаб чиқиш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш

14-09-2014 15:54 Interaktiv xizmatlar  

Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги № 498-сонли «Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида» қарори асосида амалага оширилади.

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

 

а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

 

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасидаги ҳисоб рақами - юридик шахс учун;

 

фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва мазкур фаолият тури амалга ошириладиган муддат;

 

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

 

в) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Лицензия талабгори томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

 

а) грамплацинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш ва ёзиш фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;

 

б) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш фаолиятини амалга ошириш учун:

 

лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бино ва хоналарга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;

 

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария ва гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

 

лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;

 

в) грамплацинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни сотиш фаолиятини амалга ошириш учун:

 

лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бино ва хоналарга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;

 

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария ва гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

 

касса апаратининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат - грамплацинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни нақд пулга чакана сотишни мўлжаллаётган лицензия талабгорлари учун.

 

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади.

 

Ҳужжатлар ишчи органнинг маъсул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

 

Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

 

Хизматдан фойдаланиб мурожаат килиш

 

Кўчириб олиш granplastinka.doc [32,5 Kb]



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!