JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Interaktiv xizmatlar » ИШЛОВЧИ ПЕНСИОНЕРЛАРГА ПЕНСИЯ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ИШЛОВЧИ ПЕНСИОНЕРЛАРГА ПЕНСИЯ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

06-12-2014 12:32 Interaktiv xizmatlar

ИШЛОВЧИ ПЕНСИОНЕРЛАРГА ПЕНСИЯ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

Мен ёшга доир пенсия оламан. Бир корхонага ишга таклиф қилишаяпти. Агар ишга кирсам нималарга эътибор қаратишим керак?

Б.Тўхтаев, Навоий шаҳри.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 апрелда 2222-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ташкилот раҳбарлари пенсионер ишга қабул қилинганда, унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ҳамда пенсия тайинлаган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулотда вазиятлар вазирликларига, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига 5 кунлик муддатда хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини тақдим этишлари шарт.

Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловлари учун ташкилотларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари олиб боради.

Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг тўғри ҳисобланиши, тўланиши ва сарфланиши устидан назорат, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан амалга оширилади.

Ч.НАСРУЛЛАЕВА,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навоий шаҳар бўлими пенсия ва нафақаларнинг

тўлови устидан мониторинг гуруҳи мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!