Bosh sahifa > Interaktiv xizmatlar > Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш11-09-2014, 11:40. Muallif: Server |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар
Маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори сохасидаги корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб қувватлашни таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бунда асосий эътибор кичик бизнес суб'ектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, айниқса янги ишчи ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни янада кенгайтиришга қаратилди..
Кичик бизнес субъектларига микрокредитлар ажратиш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида барча молиялаш манбалари ҳисобидан мазкур соҳага микрокредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тижорат банк филиаллари томонидан тадбиркор аёлларга кредитлар ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-308-сонли қарорига асосан тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобига имтиёзли кредитлар ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-1047-сонли қарорини вилоятда бажарилишини таъминлаш мақсадида хисобот даврида вилоят банклари томонидан кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорига асосан хисобот даврида вилоят банклари томонидан кредит маблағлари ажратилган.
Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига янги ишчи ўринлари яратилган.
Ortga qaytish |