JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Keksalarni ezozlash yili » Навоий шаҳар ҳокимининг Қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг Қарори

"Кексаларни эъзозлаш йили” шаҳар

дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014й., 9-сон, 87-модда) ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 10 мартдаги "Кексаларни эъзозлаш йили” вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-38-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 10 мартдаги "Кексаларни эъзозлаш йили” вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-38-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
"Кексаларни эъзозлаш йили” шаҳар дастури 1-иловага;                                                                                                 дастурни амалга ошириш бўйича шаҳар комиссияси таркиби 2-иловага; дастурнинг ижросини таъминлаш бўйича шаҳар комиссияси аъзоларини дастурнинг бўлимларига бириктирилиши 3-иловага; дастур бажарилишини таҳлил этиш, мувофиқлаштириш ва унинг натижаларини шаҳар комиссиясига тақдим этиб бориш бўйича Мониторинг гуруҳи 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан қуйидагилар "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга оширишда қуйидагилар асосий устувор йўналишлар этиб белгиланлиги маълумот учун қабул қилиниб, ижрога йўналтирилсин:кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш; кексалар, авваламбор, фашизм устидан қозонилган ғалаба ва Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун маҳаллалар, "Нуроний" жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш;фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан, имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санатория-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш; мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол униб ўсаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга ошириш, оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, болалар ва ёшларни ота-оналарни, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш; ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказлари, қизиқиши бўйича клублар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, телевидение, оммавий ахборот воситалари, кинотеатрлар, театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларда ёши улуғ инсонларнинг қизиқишларига мос мавзуда янги махсус кўрсатувлар, спектакль ва фильмлар яратиш ва эфирга узатиш ҳажмини кўпайтириш;маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий тузилмасида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторни мустаҳкамлаш, бунда уларга хизмат кўрсатадиган идора ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни назарда тутиш.
4. Шаҳар комиссиясига:

уч кун муддатда - ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бошчилигида шаҳар дастурини амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг зиммасига шаҳар дастурида белгиланган вазифаларни сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини белгилаш;                             бир ҳафта муддатда - ташкилот, идоралар, хўжалик бирлашмалари томонидан  ҳар бир ташкилот ва идора, маҳалла, бўйича "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури юзасидан тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
дастурга белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб, бажарилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг 18 санасига қадар шаҳар мониторинг гуруҳига ахборот тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Шаҳар Дастурининг ижроси бўйича 3-иловага мувофиқ бўлимларга бириктирилган масъулларга ўзларига тегишли Дастур бўлимларида белгиланган вазифалар ижросини доимий назоратга олиб, амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича шаҳар комиссиясига ва мониторинг гуруҳига маълумот киритиб бориш топширилсин.
6. Шаҳар Мониторинг гуруҳи корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда дастур бўлимларининг масъуллари томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида, шаҳар дастурининг бажарилиши тўғрисида вилоят Мониторинг гуруҳига ҳар ойнинг 20 санасига қадар ахборот тақдим қилиб борсин.

7. Шаҳар комиссияси (Ташназаров) ҳар ойда бир маротаба ўз йиғилишларида, дастур ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида корхона ва ташкилотларини ҳисоботларини эшитиб, вужудга келган муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўрсин.
8. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Холбоев) мазкур қарорни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тасдиғига киритилишини, Дастур ижроси бўйича ҳар чоракда бир маротаба тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг йиғилишларида ҳисоботларини эшитиб борилишини ташкил қилсин.
9. "Навоий-пресс” газетаси (Мирзаев) ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига, шаҳар Дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда унда белгил
анган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.
10. Ушбу қарор "Навоий-пресс” газетасида расман эълон қилинсин.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Навоий шаҳар ҳокими                                              Н.Ахатов

2015 йил 20 март

Қ-137/03

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!