JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Keksalarni ezozlash yili » МАТОНАТЛИ ФАХРИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

МАТОНАТЛИ ФАХРИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

01-05-2015 15:59 Keksalarni ezozlash yili, Yangiliklar

Президентимизнинг жорий йилнинг 19 февралида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари-1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан республикамизнинг барча ҳудудларида эсдалик медалини ўз эгаларига тантанали топшириш маросимлари ташкил этилди.

Навоий вилоятида истиқомат қилаётган 113 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 2242 нафардан зиёд фронт орти фахрийлари орасида кўплаб бундай тақдир эгаларини учратиш мумкин. Энг муҳими, миллатидан қатъи назар уларнинг барчаси Юртбошимиз, ҳукуматимиз эътиборида, эъзозида.

Жойларда уруш фахрийлари билан учрашувлар ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ана шундай учрашувлардан бири "Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий филиалида ҳам бўлиб ўтди.

– Уруш фахрийларининг барчаси бизнинг пенсионерларимиз, – дейди филиал касаба уюшмаси қўмитаси раиси Қувондиқ Раҳмонов. – Уларнинг барчаси биз учун бирдек қадрли. Хизмат юзасидан кексаларнинг суҳбатларини тез-тез олиб турамиз, аммо матонатли фахрийлар уруш қатнашчиси Сталинград остоналарида бўлган жангларда иштирок этган Анатолий Гаврилович Иванушкин ҳамда уруш йилларида Германия концлагерида бўлган Раиса Петуховаларнинг уруш хотиралари ҳақидаги суҳбати барчамизда, айниқса, ёшларда чексиз таассурот қолдириши аниқ.

– Германия концлагерига юк вагонларида ваҳшийларча босиб олиб кетилганимизда ёшгина қиз эдим, – дейди Р. Петухова. –Ўшанда фашистлар аёллар ва болаларни бараварига вагонларда олиб кетганди. Қўлидан иш келмайдиган ёш болаларни тўплаб, сўнгра ёқиб юборганини ўз кўзим билан кўрганман. Тақдир тақозоси билан омон қолдим. Урушдан кейинги оғир йиллар бў­лишига қарамасдан, Ўзбекистон минг-минглаб бошпанасиз, меҳр-мурув­ватга, бир бурда нонга зор турли миллат вакилларини ўз бағрига олди. Шулар қаторида мен ҳам бор эдим. Бир майизни қирқ бўлакка бўлиб, барча билан баҳам кўрган, нону туз берган Ўзбекистон менинг ҳам Ватаним бўлиб қолди. Урушнинг номи ўчсин! Тинчликнинг қадрига етайлик. Дунё чайқалиб турган бугунги таҳликали замонда огоҳ бўлинг! Ёшлар, Ватанни, Тинчликни асранг демоқчиман.

Фахрийлар уруш хотираларини ёдга оларкан, шундай дориламон кунларга етиб келганларига шукрона айтиб, ўзларига кўрсатилаётган иззат, эҳтиром учун Юртбошимизга, ҳукуматимизга миннатдорчилик изҳор этдилар.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!