JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Keksalarni ezozlash yili » КЕКСАЛАР ВА ЁШЛАР УЧУН БАЙРАМ

КЕКСАЛАР ВА ЁШЛАР УЧУН БАЙРАМ

Навоий шаҳридаги "Бунёдкор” маҳалласининг болалар спорт мажмуасида спорт ва маданият байрами бўлиб ўтди. Шаҳар "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида ташкил этилган тадбир 21 ва 22-сонли мактабгача таълим муассасалари жажжилари ўртасидаги "Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси билан бошланди. Шундан сўнг 60-70 ёшли кексалар ўртасида шахмат-шашка бўйича "Кексалик завқи” номли беллашув бўлиб ўтди. Унда шахмат йўналишида "Матонат”, "Дўстлик” ва "Бунёдкор” маҳаллалари вакиллари Раббим Умаров, Нормамат Сафаров ҳамда Абдуғани Мажидовлар фахрли 1-3 ўринларни эгаллашди. Раббим Умаров шашка бўйича ҳам тенгсиз деб топилди. Бу спорт тури баҳсларида "Бунёдкор”дан Фароғат Нажимова ҳамда "Истиқлол” маҳалласидан Рамазон Наврўзовлар ҳам совринли иккинчи ва учинчи ўринларга кўтарилишди. Тадбир дастуридан ўрин олган "Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остидаги расм чизиш ва спорт мусобақаси ҳам барчага манзур бўлди. Санъаткорларнинг мусиқий чиқишлари байрамга янада кўтаринкилик баҳш этди. Беллашув ғолиблари ташкилотчилар ва ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!